Азар расмий дебют қилди, «Реал» эса қийинчилик билан ғалабага эришди (+видео)

0

Испания чемпионатининг 4-турида «Реал» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

«Қироллик клуби» таркибида Карим Бензема дубль қайд этган бўлса,

Каземиро ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйди.

Меҳмонлар таркибида эса Борха Майорал ва

Гонсало Мелер жавоб тўпларини киритишди.

Ушбу муваффақиятдан кейин «Реал» ҳисобидаги очколар сони 9тага етди ва улар 2-поғонага кўтарилишди. «Леванте» эса 6 очко билан 5-ўринга тутурибди. Айтиш жоизки, жорий ёзда мадридликлар таркибига келиб қўшилган бельгиялик вингер Эден Азар клуб сафидаги илк расмий дебютини ўтказди. У 60 дақиқада Каземиронинг ўрнига захирадан майдонга тушди.

«Реал Мадрид» – «Леванте» 3:2 (3:0, 0:2)

«Сантьяго Бернабеу» стадиони.

Голлар: 1:0 – 25 Бензема, 2:0 – 31 Бензема, 3:0 – 40 Каземиро, 3:1 – 49 Майораль, 3:2 – 75 Мелеро.

«Реал Мадрид» – Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Милитао, 60), Васкес, Каземиро (Азар, 60), Кроос, Хамес, Винисиус Жуниор, Бензема (Йович, 83).

«Леванте» – Фернандес, Дуарте (Мелеро, 68), Везу, Клерк, Мирамон, Рочина (Рохер Марти, 68), Кампанья, Вукчевич (Барди, 56), Постиго, Майораль, Моралес.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (28), Васкес (40), Везу (80), Клерк (90).