Белорусда икки ёшли қизалоқ ўзи билмаган ҳолда онасини бўғиб ўлдирди…

0

 

Бу воқеа шу йил 7 сентябр куни Белоруснинг Брест вилоятида содир бўлди. 20 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган аёл Старое Село қишлоғидаги қариндошиникига меҳмон бўлиб борганди. Машинадан тушди-да, қизалоғини машинанинг орқа ойнасидан чиқариб олмоқчи бўлди. Эшикни очиб чиқариб олса ҳам бўларди. Негадир ойна орқали олишни маъқул кўрди. Шунда қизалоқ ўзи билмаган ҳолда ойна ёпадиган тугмачани босиб юборди ва аёлнинг бўйни қисилиб қолди. Бу манзарани биринчи бўлиб ичкаридан чиқиб келган эри кўриб қолди. Дарров келиб автомобил эшигини очди ва аллақачон ҳушидан кетиб улгурган хотинини қутқариб олди. Аёлни зудлик билан шифохонага олиб кетишди ва жонлантириш бўлимига ётқизишди. Афсуски, у касалхонада оламдан ўтди.