Эфиопияда бургут чўқиши туфайли жажжи гўдак ҳалок бўлди…

0

 

Эфиопияда яшовчи Муно Шуайб исмли аёлнинг айтишича, уч яшар фарзанди ҳовлида ўйнаётган маҳал бургут учиб келган-у, уни таппа босиб чўқий бошлаган. Боланинг ёнида яна икки тенгдоши бор эди. Уларни ҳам чўқиб ташлаган ва қочиб кетган. Оқибатда аёлнинг гўдаги ҳалок бўлди. Қолган икки болакай касалхонага ётқизилди. Полициячилар бургутни ўлдириш ҳақида раҳбарларидан ўша куниёқ буйруқ олган. Аммо ҳануз уни топа олишгани йўқ.

2016 йили Австралиядаги ҳайвонот боғида тўрт яшар болага бургут ташланиб, сал бўлмаса, уни ўғирлаб кетаёзган. Уни кўтариб энди ҳавога кўтарилмоқчи бўлганда, бола бор овозда бақириб йиғлай бошлаган. Боғ ходимлари ўз вақтида етиб келиб болани қутқариб олишган.