Қозоғистонда тадбиркорлардан қўрқитиб пул ундириб келган мафия йўқ қилинди…

0

 

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳридаги миллий хавфсизлик қўмитаси бошқармаси ходимлари тадбиркорларни қўрқитиб катта миқдорда пул ундириш билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди. Улар шу кунга қадар тадбиркорларни ўлдириш ёки уйига ўт қўйиш, саломатлигига жиддий путур етказиш каби қўрқитиш ва пўписалар билан аввал гўё қарзга ботирган ва кейин шу қарз тўлаб қўйилишини талаб қилган. Жиноятчилар навбатдаги тадбиркордан «қарзи» эвазига «Тойота» автомобилини тортиб олаётган маҳал қўлга олинди.

Қўлга олиш чоғида жиноий гуруҳ аъзоларининг ёнидан 11 та патрони билан «Макаров» тўппончаси, 5 та патрони билан травматик тўппонча топилди.

Айни пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошланган.