Россиялик актриса Анастасия Заворотнюкнинг ўнг тарафи ишламай қолди…

0

 

Куни кеча мия саратони туфайли ўта оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган россиялик актриса Анастасия Заворотнюкнинг ўнг тарафи ишламай қолди. Врачлар бунга қадар уни сунъий кома ҳолатига туширишганди. Нейрожарроҳлар жарроҳлик амалиёти ёрдамида бош миядаги саратон шишини олиб ташлашмоқчи эди. Аммо қўрқишди. Актриса бу амалиётни кўтара олмаслиги мумкин эди.

— Зворотнюкнинг миясидаги саратон шиши, — деди нейрожарроҳ Александр Тушев. — Адашмасам, охирги босқичда. Шунинг учун биз уни безовта қилмасликка келишдик…

Агар ҳисоб-китобларга мурожаат этиладиган бўлса, Анастасия Заворотнюк апрел ойида оғирлашган. Демак, саратон ўша ойда сўнгги босқичга ўтган. Врачлар бундай беморлар узоғи билан 8 ойдан 1 йилгача яшай олишини таъкидлашмоқда.