ТОМОШАБИНЛАРНИНГ СУЮКЛИСИ БУРАК ОЗЧИВИТ ҲАЁТИДАН ЛАВҲА…

0

 

Бурак Озчивит оддий оилада дунёга келган. Отаси Бюлент Озчивит мўъжазгина кабоб-кафе эгаси, онаси Жейхон Озчивит эса умуман ҳеч қаерда ишламаган. Бурак ва синглиси Бурчиннинг тарбиясига масъул бўлган.

Болаликда Бурак бошқа болалар каби мультфильмларни, футболни севган. Ка-атта одам бўлишни орзу қилган. Мактабни тугатгач, университетнинг кино ва санъат факультетига ўқишга кирди. Бекор юрмаслик учун модел соҳасига қўл урди ва тез орада профессионал моделга айланди. 2003 йили бўлғуси актёр «Туркиянинг энг яхши модели» танловида ғолиб бўлди. 2005 йили «Дунёнинг энг яхши модели» танловида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу йигит ёшлигидан қанақасига модел бўлиш ҳақида ўйлаб қолди? Бунга сиз ҳам ҳайрон бўлишингиз тайин. Бу ишга отаси жалб этган. Ўғлининг ташқи кўринишига разм солиб ундан жуда яхши модел чиқишига ишонган.

Кейинчалик Бурак Озчивит ўзини кино соҳасида синаб кўрмоқчи бўлди. Кўриб турганингиздек, бу соҳанинг ҳам ёрқин юлдузига айланди. Шу кунга қадар актёр кўплаб фильм ва сериалларда суратга тушишга улгурган. Лекин уни «Муҳташам юз йил» сериалидаги Молкачўғли роли дунёга машҳур қилди.