Тошкентда 12 сентябр куни кечаси 25 ёшли ҳезалак (гей) ўлдириб кетилди…

3

 

У Самарқанд вилояти Челак туманида туғилган 25 ёшли Шокир Шавкатов эди. Қотиллик Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир этилган. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Гумондор сифатида 40 ёш атрофидаги икки эркак қўлга олинган. Марҳумнинг онаси айтдики, жасад ҳозир экспертизага олиб кетилган.

Норасмий манбаларда таъкидланишича, Шокир Шавкатов ўзининг «Instagram» даги саҳифасида гейлигини очиқчасига тан олган. Буни марҳумнинг Азиз исмли дўсти ҳам тасдиқлади. Айнан у қотиллик 12 сентябр тунги соат 23: 30 да содир этилганини айтиб ўтди.

Азиз айтдики, Шокир ўша кеча гейлар йиғиладиган тунги клубга келган. Орадан маълум вақт ўтгач, 40 ёш атрофидаги икки эркак уни олиб клубдан чиққан ва квартирасига олиб кетган. Квартирагаа олиб боргач, эркаклар Шокир Шавкатовни шафқатсизларча калтаклаб, танасига икки марта тиғ жароҳати етказган. Шокир қандайдир йўл билан квартирадан қочиб чиқишга эришган. Аммо эркаклар унга етиб олишган ва кўп қаватли уйлардан бирининг ёнида сўйиб ташлашган.

Бу гапларни Шокирнинг онаси ҳам тасдиқлади.

Астағфирилло!!!

ca-news. org

 

3 ФИКРЛАР

      • улдиришга хечкими хаки йук уни ушлаб конун кулига топшириш керак
        лекин Мутабархон сизга барибирми гейлар купайиши

Comments are closed.