«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «УСМОНИЙЛАР СУЛТОНЛАРИ АСЛИДА ТУРК БЎЛМАГАН…»

0

 

Тарихий манбаларда бу ҳақиқат аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган. Маълумотларда фақат Усмон I, Ўрхон I ҳам ота, ҳам она тарафдан турк бўлгани таъкидланган. Шубҳасиз, Эртуғрул ҳам тоза туркман бўлгани сир тутилмаган. Аммо султон Мурод I дан бошлаб султонлар қони ўзга миллатлар қонига аралашиб, оқибатда тоза туркман шоҳининг ўзи қолмаган. Бунга подшоҳлар насроний қизларни ҳарамга қабул қилиши сабаб бўлган.

Масалан, султон Сулейман I да 25 фоизгина турк қони мавжуд бўлган. Мехмед VI (1918-1922йй..) да эса атиги 0, 2 фоиз туркман қони бўлган холос.

Қуйида қолган айрим султонларнинг келиб чиқиши билан танишинг:

Мурод III, онаси итальян (венециялик)

Мехмед III, онаси итальян (венециялик)

Ахмед I, онаси грек

Мустафо I, онаси абхаз

Усмон II, онаси грек ёки серб

Мурод IV, онаси грек

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади