Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 15 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун атрофингиздагилар билан маданий кўринишда фикрлар алмашасиз. Лекин бу ишни тезкор тартибда амалга оширишингиз лозим. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар ва ҳасадгўйларнинг хурмача қилиқларига бардош берган ҳолда кураш олиб боришингиз талаб этилади. Ижобий натижалар айнан бардошингизга боғлиқ бўлади. Молиявий масалада ҳам бугун омадингиз келиши кутилмоқда. Саломатлик ҳақида ҳам унутиб қўйманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

15 сентябр куни атрофда изғиб юрувчи кўнглида кўмири борлардан эҳтиёт бўлинг. Сизга зиён етказишларига йўл қўйманг. Бугун биринчи навбатда айёрлик эмас, матонат туриши керак. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида кимнидир ёқтириб қолишлари кутилади. Севганингиз билан кечадиган ҳар бир лаҳзанинг қадрига етинг. Кечқурун оилавий бўлиб меҳмонга бориш ва оилавий байрамлар уюштириш мароқли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун шу қадар кўп хаёллар сурасизки, гўё еттинчи осмонда парвоз қила бошлайсиз. Лекин пастга тушишингиз зарур. Хаёлпарастлик бугун сизга наф келтирмайди. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш билан банд бўлганлар куннинг иккинчи ярмида мукофотини албатта олади. Ҳар бир майда юмушнинг қадрига етинг. Улар ҳам ўзига яраша даромад ҳадя эта олади. Бел қисмингизни эҳтиёт қилинг. Оғир юк кўтариб қўйишдан сақланинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

15 сентябрда эрталаб уйқудан туришингиз анча мушкул кечади. Гўё дангасага айланиб қолгандек сира туришни хоҳлай қолмайсиз. Афсуски, ишларингиз кўп. Уларни бажаришга мажбурсиз. Оилавий юмушларнинг ярмини эса яқинларингизга тақсимлаб беринг. Ишлаган пайт жонингизни жабборга бергудек зўриқманг. Шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бугун оммавий тадбирлар кўнгилдагидек кечади. Асабни асранг. Бош, ошқозонни эҳтиётланг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун кўп вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиб ўтказишингиз тавсия этилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, иммунитетни кўтариш ҳаракатида бўлинг. Спорт ва сузиш машқлари билан доимий равишда шуғулланиб юрсангиз, саломатликда муаммо бўлмайди. Бугун ишни қанча тез тугатсангиз, шунча тез мукофотга эгалик қиласиз. Кечқурун хонадонингизга азиз меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

15 сентябр куни кайфиятингиз аъло даражада уйқудан уйғонасиз. Тушга қадар кўп даромад келтирувчи амалларни адо этасиз. Уларни адо этиш мушкул, лекин сизда сабр ҳам, матонат ва имкониятлар ҳам мўл бўлади. Кун давомида дўстлар ёки яқин инсонлар билан табиат қўйнида дам олишни режалаштирсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Муҳаббатда тафаккурнинг имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюради. Сизни кутилмаган совға-саломлар кутади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун ўзингизни кўпроқ яхши кўринг ва саломатигингиз ҳақида қайғуринг. Витаминга бой мевалар истеъмоли, танани чиниқтирувчи машғулотлар, зарарли одатларни ташлаш сизга катта фойда беради. Ишларингиз кўпайгандан кўпайса, ярим-ёлчисини бошқа кунга қолдирсангиз ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Сершовқин давралардан қочинг. Кечқурун сизни ёрқин учрашув кутади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

15 сентябрда эрталабоқ олдингизга аниқ мақсадни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Ишнинг оғирлигидан чўчиманг. Ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолатда олдинга интилаверинг. Муҳаббатда ўзингизга тегишли туйғуларни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Бу ишни жуда эҳтиёткорлик ва маданий усуллар билан амалга оширинг. Жуфтингизга ёқимли совғалар харид қилинг. Кечқурун суюкли инсонингиз билан бирга вақт ўтказинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталаб уйқудан шаштингиз паст қиёфада уйғонишингиз мумкин. Дадил тортиш учун ўзингизни ўзингиз хурсанд қилинг. Хунук хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Бу иш жараёнига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Молияда аҳволингиз танглаша бошлаган бўлса, белни маҳкам бойлаб ишга киришинг. Олдиндан режа тузишга уринманг. Тақдирда борига шукр қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Асабий лаҳзаларни четлаб ўтишга ҳаракат қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

15 сентябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ иш юзасидан қатъий қарор чиқаришингиз лозим бўлади. Муҳаббатда севган инсонингизнинг қалбига қаттиқ ботадиган ҳаракатларни содир этманг. Бу сизни оғир вазиятда қолишга мажбур этиши мумкин. Кечқурун айримлар лотереядан катта пул ютиб олиши кутилади. Ёки бажарган ишингиз учун ҳақ беришади. Асабларни асранг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун билиб-билмай хатоларга йўл қўйсангиз, сира ҳайрон бўлманг. Бунда бошқаларнинг айби йўқ. Энг муҳим масалаларга эътиборсизлик билан ёндашган бўлиб чиқасиз. Атрофдагиларга ўзингизда мавжуд истеъдодларни намойиш этишга уринманг. Шундоқ ҳам билишади. Шахсий ҳаётда муҳим қарорлар чиқаришга шошилманг. Ҳали тайёр эмассиз. Саёҳатга чиқиш учун ҳам имконият йўқ. Пулингиз етарли эмас.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Келажакка боқишдан тийила туринг. Руҳан тетикликка эътибор қаратинг. Вазиятни чигаллаштиришдан эҳтиёт бўлинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишингиз жараёнида ёқимсиз вазиятлар юзага келиши мумкин. Кимлардандир қарз олган бўлсангиз, тўлаб қўйишингиз керак бўлади. Хаста бўлсангиз, врач маслаҳатисиз муолажа белгилашга уринманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади