Отабек Шукуров БАА Суперкубогида ғолиб бўлди! (+фото)

0
БАА Суперкубоги учун баҳсда Дубайнинг «Ал-Аҳли» клуби «Ал-Шаржа» билан тўқнаш келди.

Ўйиннинг асосий дақиқаларида ҳисоб очилмади. Футбол лотереясида эса Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган «Ал-Шаржа» зафар (4:3 ҳисобида) қучиб, ўз тарихида 3 маротаба ушбу титулни қўлга киритди.

Баҳсни бошланғич таркибда бошлаган Шукуров эса пенальтилар сериясида ҳам қатнашиб, 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади.