Рашидов «Қатар СК» таркибида расмий ўйиндаги дебют голини урди (+видео)

0

Қатар чемпионатининг 3-турида «Қатар СК» ўз майдонида «Ал Гарафа»ни қабул қилиб, 1:3 натижаси билан имкониятни бой берди.

Баҳсдаги ҳисобни эса 37 дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Сардор Рашидов очди ва мазкур аниқ зарба ўзбекистонлик ҳужумчисининг расмий ўйиндаги дебют голига айланди. Рашидов учрашувни тўлиқ ўтказган.

loading...