Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 16 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

16 сентябр қўй буржида туғилганлар учун эртаклардагидек кечиши кутилмоқда. Жиддий ишларни албатта пухта режа асосида бажаришингиз талаб этилади. Масъулиятдан қочманг, акс ҳолда раҳбарлардан ҳайфсан олишингиз ҳеч гап эмас. Оилавий ҳаётда оғир ва босиқлик билан, тартибга амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Оилангиздагилар сиздан молия ва рўзғор муаммоларига жиддийроқ эътибор қилишингизни сўрашади. Илтимосларини ерда қолдирманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Иш жараёнида кўплаб ноқулай вазиятлар юзага келиши мумкин. Бир ишга ўзингизни тайёрлаган бўлсангиз, бошқаси кўндаланг туриши турган гап. Бунисига ҳам тез фурсатда мослашишингиз керак бўлади. Муҳаббатда кимнидир қаттиқ севиб қолганлар тақдирнинг жиддий зарбаларига дуч келиши мумкин. Сиз бўлғуси жуфтингизнинг етти ухлаб тушингизга кирмаган жиҳатларини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Саломатлигингизга бугун ўта жиддий эътибор билан ёндашинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эгизаклар буржида туғилганлар хушомадларга ўч бўлишади. Аммо 16 сентябрда уларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим. Шунга қарамай, ишхонангиздаги ҳамкасбларнинг кўплаб хушомадларига гувоҳлик қиласиз. Агар бугун олис сафарга отланган бўлсангиз, тез-тез нафас ростлашни, дам олишни унутманг. Йўл узоқ, саломатлигингиз эса бугун кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Кечқурун яқинларингиз даврасида дам олинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Табиатан тортинчоқ ва кучли ҳис туйғу эгасисиз. Лекин бугун улар билан вақтинча хайрлашиб туришингизга тўғри келади. Акс ҳолда биргаликда тер тўкаётганлар билан ўзаро муносабатлар тараққий эта бормайди. Режага киритилмаган рўзғор муаммоларини ўша жойнинг ва вақтнинг ўзида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Овқатланиш масаласини қатъий назоратда ушланг. Меъёрни билинг. Ширинликлар истеъмол қилиш бугун сизга тавсия этилмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

16 сентябр куни бирданига бир неча ишларни параллел тарзда адо этишингиз учун эҳтиёж туғилади. Қайсидир иш сизга мўмай даромад келтирса, қайсидир бирига аксинча ўзингиз пул тикишингиз зарур бўлади. Ҳар бир воқеа-ҳодисага хотиржамликда, тажовузкорликдан нари бўлган ҳолда ёндашинг. Серқатнов йўлларда қоидани бузманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Асабни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугунги кунни бадантарбия, контрастли душ ва позитив жилмайишлар билан бошласангиз, ўзингизга яхши бўлади. Ана шунда кун бўйи ишларингиз ўнгидан келади. Яқинларингиз ҳам қараб туришмайди албатта. Тадбиркорларнинг иши кўпайгандан кўпаяди. Қоғозбозлик, ҳисоб-китоблар, муҳим ҳужжатларга имзо чекиш каби амаллар оёғингиздан олиши мумкин. Ҳайвон ёғи ва углеводлар истеъмолини камайтиринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

16 сентябрда уй таъмирини сира тугата олмаётганларни янада асабий лаҳзалар кутиб қолади. Лекин асабийлашишингизга сира ҳожат йўқ. Пича сабрли бўлсангиз, ишларингиз ўнгидан келиб яна қалбингизни қувончли лаҳзалар қуршаб олади. Молиявий масалада омад кулиб боқмайди. Қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида фавқулодда сафарга отланишлари кутилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун ижод кишиларининг қалбига ҳақиқий илҳом чашмалари меҳмон бўлиб киради. Ақл билан иш тутсангиз, йирик лойиҳаларни ҳам бир зарб билан уддалай биласиз. Муҳаббатда омадингиз чопади. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар яхшилигича сақланиб қолади. Фақат тилингизга эҳтиёт бўлсангиз бас. Жуфтингизга ўтмишдаги ишқий муносабатларингиз ҳақида умуман гапирманг. Бу унга жуда оғир ботади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

16 сентябр ўқотар буржи вакиллари учун унумли кечади. Неки ишга қўл урсангиз, қисқа фурсатда даромадини кўра бошлайсиз. Тушдан сўнг яқин дўстларингиздан бири сизни дам олиш учун таклиф этиши мумкин. Бу кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатади. Айримларнинг саломатлиги кечки пайтга бориб ёмонлашиши кузатилади. Врачларнинг маслаҳатларига қатъий амал қилинг. Кечқурун баъзилар уй таъмири билан шуғулланиши кутилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ҳар дақиқада ўзингизни ўзингиз овутасиз, мушкулотларга кўз юмиш пайида бўласиз. Лекин молиявий муаммолар барибир қайғуришга, асабийлашишга мажбур этаверади. Банкдан кредит олишингизга тўғри келади шекилли. Муҳаббатда қалбингиз гармония оғушида бўлади. Романтика ҳамроҳингизга айланади. Овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрни бузманг. Дам олиш қоидаларига эътибор қаратинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Қариндошлар, дўстлар таклиф этадиган ишга ҳам, суҳбатларга ҳам лоқайд бўлманг. Беҳуда вақт ўтказманг. Шахсий бизнесига эга дўстларимизнинг куни туғади. Рақобатчилар бугун безовта қилишмайди. Бунинг ўрнига мижозлар кўпая бориши кузатилади. Иши компьютер қаршисида ўтириш билан боғлиқ бўлганлар кўзини ниҳоятда асраши лозим. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

16 сентябр куни оптимизмни буткул йўқотмаслик учун қалбингиз ва тафаккурингизни қайта таҳлилдан ўтказишингиз керак. Теваракдагилар сизни танқид остига ола бошласа, сабрли бўлинг. Хонада ўтириш ўрнига кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиб ўтказинг. Танани тоблаш учун хизмат қиладиган ҳар қандай муолажа фойдали кечади. Иммунитетни кўтариш ҳаракатига тушсангиз, яхши бўларди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади