Андижон вилояти ҳокимлиги бир кунда ярим тонна пахта терган аёлга «Spark» совға қилди

0

Андижонлик теримчи аёл бир кунда 500 килограмм пахта териб рекорд ўрнатди. Ушбу рекорд учун Андижон вилоят ҳокимлиги теримчи аёлга Spark автомобилини совға қилди, деб хабар беради «U24.uz».

Шунингдек, пахта теримида фаол қатнашаётган теримчиларга вилоят ҳокимлиги томонидан музлатгич, телевизор каби рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилган.

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарорига кўра:

машинада терилган 1 тонна пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;
қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда – 800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;
мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 миллион сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 миллион сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.