БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, БРАТ?..

0

 

 

* * *

 

Йигит яқиндагина танишган қиздан сўради:

— Мени ростданам севасанми?

— Жудаям.

— Менгача ҳеч ким билан юрмаганмисан?

— Қасам ичиб айтаманки, юрмаганман. Мени доимо автомобилда олиб юришган.

 

* * *

 

Аёл боласини боғчага жойлаш учун олиб борганди. Боғча мудираси деди:

— Кечирасиз-у, бизнинг боғчага фақат ҳарбийларнинг фарзандларини қабул қиламиз. Сизнинг болангизни қабул қила олмаймиз.

— Нега қабул қилмайсиз? Менинг болам ҳам ҳарбийнинг боласи. Номаълум аскардан туққанман!

 

* * *

 

Врач янги ишга келган ҳамширадан сўради:

— Сизми бизнинг бўлимга келган янги ҳамшира?

— Ҳа, мен, дўхтир.

— 13- палатадаги бемордан қон олдингизми?

— Ҳа, олдим. Аммо иккинчи уч литрлик банка тўлмай қолди.

 

* * *

 

Врач беморга деди:

— Ниҳоят эртага касалхонадан чиқасиз. Бобонгиз билан бувингизга бизнинг номимиздан албатта салом айтинг!

— Дўхтир, ахир… Бобом билан бувимнинг ўлиб кетганига 20 йил бўлди.

— Шунинг учун ҳам салом айтинг деяпман-да!

 

* * *

 

Йигит кўчадан ўтиб кетаётган қизга хушомад қиляпти:

— Яхши қиз, бунчаям оёқларингиз узун бўлмаса!.. Айниқса, ўнг оёғингиз!!!

 

* * *

 

Қиз дугонасига деди:

— Мен озишнинг зўр усулини ўргандим. Бу парҳез экан.

— Қанақа парҳез? Тушунтириброқ гапир!

— Хуллас, парҳезнинг асосий талаби уйқу экан.

— Қанақасига? Бу нима дегани?

— Вақтида ухлаб қолмасанг, туни билан овқат еб чиқасан дегани.

 

* * *

 

Самолётга чиқиш палласида милиционер кекса бир кампирга деди:

— Онахон, самолётга ҳайвонларни олиб чиқиш тақиқланади!

— Вой, бу бор йўғи ўйинчоқ ит-ку, болам!

— Бизга зотининг фарқи йўқ.

 

* * *

 

Болакай велосипедда сайр қилиш учун кўчага чиқиб кетиб, уйга «Жип»да қайтди. Ота-онаси ундан сўради:

— Бу машинани қаердан олдинг? Қиммат туради-ку жуда!

— Сотиб олдим.

— Ие, қанчага? Кимдан?

— Кетаётсам, бир аёл мана шу машинада келиб тўхтади ва мендан сўради:

— Болакай, нега велосипедда юрибсан? Мана, машинамни эллик сўмга сотиб ол!

Мен сотиб олдим.

Ота-она ўша аёлни топиб сўради:

— Сиз ўғлимизга машинангизни сотдингизми?

— Ҳа, майли, яхшиликка миниб юраверсин.

— Ие, буни қандай тушуниш керак? Ахир…

— Эшитинглар, эрим хизмат сафарига жазмани билан кетган экан. Сезиб қолдим. Кеча хат ёзиб пул жўнатишимни илтимос қилувди. Мана, жўнатдим.

 

* * *

 

Амалдор ўринбосаридан сўради:

— Мен сенга бир миллион доллар бергандим. Нимага сарфладинг?

— Метро қурдим.

— Ерни ковлаб, атиги иккитагина трамвай туширибсан, холос-ку!

— Тўғри, ахир, ер ости-ку!

— Вей, трамвай бўлса ҳам барибир ҳаракатланиши керак-ку!

— Шуни бошида айтмайсизми?