Давлат чегараси орқали нималар биринчи навбатда ўтказилади?

0

Давлат чегараси орқали қуйидагилар биринчи навбатда ўтказилади.

???? оғир беморлар, ҳомиладорлиги ва ногиронлиги яққол билиниб турган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;
???? халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;
???? тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;
???? табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, бошқа шундай товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;
???? Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
???? Ўзбекистоннинг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Баъзи ҳолларда шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига асосан божхона органи бошлиғи билан келишилган ҳолда биринчи навбатда ўтказилиши мумкин.