ЭНДИ ТЕЛЕФОННИ ЎЗ ТАНАМИЗ ҲАРОРАТИ БИЛАН ЗАРЯДЛАЙМИЗ…

0

 

МИСиС технология университети дунёда биринчилардан бўлиб одам танасидан иссиқликни олиб уни телефон ёки смартфонга электр қуввати кўринишида узата олувчи полимер мато ихтиро қилишди. Бу ишга Швециядаги Лулело технология университети олимлари ҳам муносиб ҳисса қўшган. Мато нанотрубкалар билан жиҳозланган. У ўзидан электр токини юқори босим ва сифатли тарзда ўтказиб, кейинчалик бу қувватни телефон ва смартфонлар аккумляторларига етказади. Мато жуда эгилувчан. Уни смартфон ёки телефон чехолига айлантириб, яъни, ўраб қўйиб бемалол гаджетдан фойдаланаверасиз. Аккумляторингиз эса ҳеч қачон токсиз қолмайди. Унга полимер мато нанотрубкалар орқали тана ҳароратингизни электр токига айлантирган ҳолда қувват етказиб туради. Асосийси, мато инсон саломатлиги учун умуман зарарли эмас.