Фарғона ва Сурхондарё вилояти прокурорлари ўзаро ўрин алмашдилар

0

Фарғона ва Сурхондарё вилояти прокурорлари ротация қилинди.

Бош прокурорнинг буйруғига асосан, Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Ўз навбатида Фарғона вилоятининг собиқ прокурори адлия катта маслаҳатчиси Турдиев Садриддин Абдуллаевич Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда, Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.