Қурбонлик қилинган қизалоқ…

0

Бу ажойиб топилма 1999 йилда Аргентина ва Чили чегарасида денгиз сатҳидан 6739 метр баландликдаги Люляйляко вулқони қиялигидан топилган.

Ушбу 14-15 ёшли қизчани 500 йиллар аввал қурбонлик маросимида қурбон қилишган, шунча асрлар давомида у олти минг метр баландликдаги музликларда ётган ва бу унинг жуда яхши ҳолатда сақланиб қолишини таъминлаган. Унинг ёнидан яна икки нафар музлатилган ёш бола жасадлари ҳам топилган: 7 ёшли болакай ва 6 ёшли қизча. Анъанавий ДНК таҳлилининг ўрнига, олимлар тўқималардаги оқсилларни текшириб кўрдилар ва афтидан соғлом қизда сил касаллигига ўхшаш бактериал ўпка инфекцияси борлиги аниқланди. Инфекция биринчи марта мумияда аниқланган. Бу уч нафар бола афтидан қурбон қилинган, уларнинг ёнидан олтин, кумуш, кийим-кечакларнинг топилганлиги бундан гувоҳлик бериб турибди.