Санъаткорлар даромадини ҳам солиққа тортиш керакми?

1

Таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида санъаткорларни солиққа тортиш масаласи ҳақида фикр юритган.

— Бугунги мажлисда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев билан тўй-ҳашамларда санъаткорларни солиққа тортишнинг янги механизмини жорий қилиш ҳақида ўзаро муҳокама қилдик.

Шахсий фикримча, санъаткорлар ҳам барча халқ вакиллари каби даромад солиғи тўлашга ўтишлари керак.

Мана қаранг, оддий ишчи 1 ой тинмай меҳнат қилиб 1 млн сўм ойлик олади ва шуни 120 минг сўмини (12%) давлатга солиқ сифатида тўлайди.

Лекин айрим хонандалар бирровга оғзини фонограммада қимирлатиш учун 500-600 доллар ҳақ олади, аммо даромад солиғи тўламайди, фақат лицензияси учун ҳар ойлик арзимаган умумий тўлов қилади. Уларга солиқ имтиёзи берилган.

Шу адолатданми?

Юқоридаги суратда Мубин Мирзаев санъаткорларни қай тартибда солиққа тортиш мумкинлиги ҳақида тушунтириб тургандилар.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.