Солиҳа аёл

0

Эр хотин орасида жанжал чиқгач, хотин йиғлаб ўтирар эди. Шу пайт эшик тақиллаб қолди. Бориб қараса, хотиннинг уйидагилар унинг зиёратига келишган экан. Қарашса, фарзандлари кўзида ёш. Сабабини сўрашган эди, аёл: «Тасаввур қилинглар, сизларни эслаб ўтириб, кўзимга ёш келди. Қани эди сизларни кўрсам, деб ўйлаб турган эдим. Аллоҳга ҳамд бўлсин, мана сизларни кўришга мушарраф бўлдим»,- деди. Эр хотинининг ушбу сўзларини эшитиб, хотинига нисбатан меҳри ошди ва эр хотинлик сирларини сақлагани учун ундан мамнун бўлди.

Ҳақиқий солиҳа аёл мана шундай бўлади.
Қизларимиз мана шундай оила сирларини сақлайдиган ва барча яхшиликларга мувофиқ қилишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.