Туркманистон махсус хизмат ташкилоти вакиллари талабаларни «агент»ликка жалб этмоқда…

0

 

Туркманистондаги олий ўқув юртларида мамлакат махсус хизмат ташкилоти вакиллари кезиб, алоҳида талабаларни «агент» сифатида ёрдамга жалб этмоқда. Танланган талаба ўзи ўқийдиган курсдаги талабалар орасида бўлиб, мамлакат раҳбарлари юритаётган сиёсатдан норозиларини аниқлаб бериши лозим бўлади. Бундан ташқари, улар диний ташкилотлар билан алоқадор талабаларни ҳам аниқлай олишлари лозим. «Агент»дан курсдошларининг интернетдаги ижтимоий сайтларда очилган саҳифаларини ҳам текшириб боришлари талаб этилади. Агар шубҳали ёзишма ёки фикр, суратга кўзлари тушса, дарҳол махсус хизмат ташкилотига хабар беришлари зарур. Агар курсдошлар орасида ундайлар кўзга ташлана қолмаса, «агент» давлат сиёсатидан норозилик мавзусида сўз очиб кўриши ҳам мумкин.

Талабалардан бирининг айтишича, бу ишга нафақат талабалар, балки муаллимлар орасидан ҳам «агент»лар танланган. Улар ҳам дарс ва дарсдан бўш пайтларида изланишлари керак бўлади. Агар танланган муаллим ёрдам беришга рози бўлмаса, ишдан бўшатиш билан қўрқитишяпти. Рози бўлган талабаларга эса ўқишни тугатгач, яхши ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилишмоқда.

ca-news. org