Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 17 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

17 сентябр куни ўзингизни руҳан тетик ҳис этасиз. Бунга муаммоларнинг асосийлари сизни тарк этиши сабаб бўлиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида янгиликларга қўл уришингиз кутилади. Шундан кейин қанчалар тажрибали ва истеъдодли эканингизни яна бир бор ҳис эта олиш имконига эга бўласиз. Бугун ташқи кўринишингизга эътибор қаратиш учун қулай имкониятлар туғилади. Фойдаланиб қолинг. Соғлиқни асранг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Эрталабдан молия соҳасига эътиборли бўлсангиз, ўзингизга яхши. Сафарга отлансангиз, бу амал ҳам омадли кечади. Муҳаббатда кўплаб ёқимли лаҳзалар меҳмонингиз бўлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларини очиш бахтига муяссар бўласиз. Қурилиш ёки таъмир бошлаган бўлсангиз, бугун охирига етказиб қўйишингиз тавсия этилади. Пулни аяманг. Асабни асранг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

17 сентябрда ҳеч ким эшитмаган ажойиб бир маълумотга эга бўласиз. Кимдир кун давомида асабингизга ўйнаши мумкин. Сабрли бўлинг. Муҳаббатда шубҳали хаёлларни миянгизнинг яқинига ҳам келтира кўрманг. Агар сиз севган инсоннинг ҳам сизда кўнгли бўлса, буни ўзи ошкор этади. Шу нарса деворга бош уриб асабийлашишингизга арзимайди, ишонинг. Молиявий масалада жиддий муаммоларга дуч келсангиз, бировларни айбламанг. Харидларда тежамкор бўлинг, вассалом. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

17 сентябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда янада жиддийроқ бўлинг. Иш кўп. Уларнинг айримларига алоҳида эътибор билан ёндашишга тўғри келади. Моддий аҳволни яхшилаш йўлида бўшашманг. Жуда бўлмаса, заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туринг. Ёш бўлсангиз, ота-онангиздан қайсидир айбингиз учун танбеҳ эшитишингиз мумкин. Уларни ранжитманг. Ота-она фарзандга фақат яхшилик тилайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрталабдан бошқаларга хуш муносабатда бўласиз. Бу қўлингиздан келади. Бироқ ўзингизга позитив кайфият ҳадя этишда ожиз қолишингиз мумкин. Буларга чарчоқ сабаб бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ора-сирада дам олиб туришингиз керакка ўхшайди. Қўлингиздан келмаса, ҳеч кимга қуруқдан-қуруқ ваъда берманг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун мўмай даромад эгасига айланади. Пулларнинг бир қисмини заҳирадагиларига қўшиб қўйишни унутманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

17 сентябрда ҳеч ким сиз билан пул масаласида ҳазил қилишига йўл қўйманг. Шундайлар борки, хато қилишингизни кутади. Керак бўлса, сизни хатолик жарига томон етаклашдан-да тоймайди. Ортга боқманг ва қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Шахсий ҳаётда дипломатларча муносабат юритмасангиз, жуфтингиз билан муносабатларга путур етиши турган гап. Кечқурун ёлғиз қолинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун таваккалчиликлардан сира чўчиманг ва олға интилинг. Ғалаба сари интилинг, талпининг, умид қилинг, орзулар қилинг. Аёл бўлсангиз, кун давомида имижингизни ўзгартириш, ташқи кўринишингизга янада кўпроқ зеб бериш ҳақида қайғуринг. Организмни заҳарли моддалардан тозалаш учун халқона усулларга мурожаат этинг. Аммо ошқозон ва ичак йўлларида сурункали хасталик йўқ бўлсагина шундай йўл тутинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

17 сентябр куни турли касбларда ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Шунда ўзингиздаги қўшимча имкониятлар ва истеъдодни аниқлаб олиш учун имкон туғилади. Оммавий тадбирлар уюштирсангиз, касбингиз доирасида қўшимча муваффақиятларга эгалик қиласиз. Шахсий ҳаётда ҳатто энг яқин дўстингиз маслаҳат берса ҳам рад этинг. Бу муаммони ўз билганингизча бартараф этинг. Сирлироқ бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун катта ишларга қўл уриладиган кун. Бунинг учун имконият ва куч етарлидан-да кўпроқ бўлиши керак. Борини эса арзимас ишларга сарфламанг. Эмоциянгизни ҳам назоратда ушлаб тура билишингиз зарур. Қариндошлар билан жанжалли вазиятлар юзага кела бошлаганини сезсангиз, аста ўзингизни четга олинг. Овқатланиш режими ва меъёрларига ҳам алоҳида эътибор зарур. Спорт билан куч етганича шуғулланиб юрсангиз ҳам кам бўлмайсиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

17 сентябрда атрофдагилар билан қанча қалин ва аҳил бўлсангиз, шунча яхши. Дуч келганга ёрдам кўрсатиб кетаверишдан ўзингизни тийинг. Кўпроқ ўзингиз ҳақингизда ўйланг. Ижод кишилари учун кун унумли кечади. Техник соҳада ишлайдиганлар эса яқин ўтмишдан қолиб кетган лойиҳаларга қайта мурожаат этишлари керак. Куннинг иккинчи ярмида қизиқарли ва кутилмаган танишувни бошдан ўтказасиз. Бу одам келажакда сизга ҳар тарафлама асқотиши мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Эзгу мақсадлар йўлининг аввалидасиз. Бу йўлда мушкулотлар кўп. Аммо улардан қўрқиб ортга чекиниш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Кескин юзага келадиган танаффуслар яхшиликка олиб бормайди. Ҳасадгўйлар йўлингиздан чиқса, уларни деб эмоция қулига айланиб қолманг. Уни дарҳол жиловга солинг. Ҳасадгўйларни жойига ўтқазиб қўйиш қўлингиздан келади. Уларга қарши жиддий кураш олиб боринг. Оиласиз бўлсангиз, бугун кечқурун романтик учрашувлардан воз кечманг, армонда қоласиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

17 сентябр куни эрталабоқ худодан астойдил сўрасангиз, пул ҳам, омад ҳам сизники бўлади. Ҳатто, энг мушкул деб ҳисобланган юмушларни ҳам бир нафасда уддалай биласиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ҳар қандай кўринишдаги харид ва сафарлардан воз кечинг. Саломатлигингиз яхши бўлмаса, даволанишингиз керак. Айримлар варикоз ва бош оғриғидан безовталаниши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади