«Зирапча» кўрсатувида қизлардан бири Райҳон Уласеновага қўл кўтармоқчи бўлди!

0

Ростдан ҳам «Зирапча» кўрсатувида иштирокчи қизлардан бири Райҳон Уласеновани сал қолса уриб юборарди. Ўзи нозиккина қиз, бироқ нағмалари оламни бузади-я. Бу жайдари қиз фақат шу билан чекланмади. У кўрсатув ижодкорларини шантаж қилишга қадар борди. «Ҳа, мен пул бермаганманда-а, шунинг учун етимчани хўрлайверасизлар!»

Ҳа, бу гал «Зирапча» кўрсатуви анча оғир қизларни йиққан кўринади. Уларни одам қилгунча бошқалар одамгарчиликдан чиқиб қолишмаса яхшийди.

Мени қувонтиргани, Райҳон Уласеновага ўдағайлаган қизга яна бир имконият беришгани бўлди. Чунки унда аллақандай руҳий хасталик борлиги яққол кўриниб турганди. Ўйлайманки, кўрсатув уни даволаб, анча силлиқлайди.