Алишер Усмонов компанияси Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторини сотиб оляпти

0

Россиядаги телекоммуникациялар соҳаси гиганти – «МегаФон» компанияси Ucell уяли алоқа операторини харид қилиши мумкин.

Шартнома қиймати ва шартлари ҳақида батафсил маълумот йўқ, аммо хабардор манбаларнинг сўзларига кўра, компания аллақачон янгидан ташкил этишга ҳамда янги компанияни бошқатдан техник жиҳозлашга ҳозирлик кўраётир. Янги компания Ucell номидан ҳам кечиб, «МегаФон» бренди остида хизмат кўрсатиши тахмин қилинмоқда.

Ucell матбуот котиби Бахтиёр Насимов эса, Repost билан суҳбатда, «бундай маълумотга эга эмаслиги»ни таъкидлаган.