ҲАММАБОП ТЕСТ: «ИШИНГИЗДАН КЎНГЛИНГИЗ ТЎҚМИ»

0

 

Хўш, ҳар куни эрталаб ишга қандай кайфиятда келасиз? Мажбурлигингизданми, ё бажонидилми? Ишхонадагилар билан муносабатларингиз қандай?

Бу саволларга тестни ечиб жавоб топишингиз мумкин.

1. Ишга кетишдан олдин ўзингизни қандай ҳис этасиз?

А) Ажойиб (10 балл)

Б) Ўзимга ишончим ортгандек (9 балл)

В) Ўртача (8 балл)

Г) Чарчагандек (-1 балл)

Д) Ташвишлангандек (-3 балл)

Е) Жаҳлдор (-6 балл)

2. Иш жойида-чи?

А) Ажойиб (10 балл)

Б) Ўзимга ишончим ортгандек (9 балл)

В) Ўртача (8 балл)

Г) Чарчагандек (-1 балл)

Д) Ташвишлангандек (-3 балл)

Е) Жаҳлдор (-6 балл)

3. Уйга қайтгандан кейин-чи?

А) Ажойиб (10 балл)

Б) Ўзимга ишончим ортгандек (9 балл)

В) Ўртача (8 балл)

Г) Чарчагандек (-1 балл)

Д) Ташвишлангандек (-3 балл)

Е) Жаҳлдор (-6 балл)

4. Ишдан ташқари ҳам қўшимча юмушлар билан машғул бўласизми?

А) Ҳа, хоҳиш бўлса (10 балл)

Б) Зарур бўлиб қолса (5 балл)

В) Кайфиятим ёмонлигида (-5 балл)

Г) Йўқ, аммо керак бўлиб қолса машғул бўламан (8 балл)

Д) Ҳеч қачон (-5 балл)

5. Ишга кечикасизми?

А) Ҳеч қачон (4 балл)

Б) Баъзан (2 балл)

В) Тез-тез (-2 балл)

Г) Доим (-4 балл)

6. Ўзингиздан лавозими юқори кишилардан қўрқасизми?

А) Йўқ, аммо уларнинг фикрларига ҳамиша қўшиламан (8 балл)

Б) Қўрқмайман ва ўз фикримни доимо очиқ айтаман (10 балл)

В) Фақат ҳурмат юзасидан (5 балл)

Г) Ҳа, аммо муносабатларимиз яхши (2 балл)

Д) Ҳа, қўрқаман (-7 балл)

Е) Гоҳида (-5 балл)

7. Яқинларингиз билан иш ҳақида гаплашасизми?

А) Тез-тез (16 балл)

Б) Йўқ (10 балл)

В) Баъзан ишимнинг яхши ва ёмон жиҳатлари ҳақида гаплашаман (0 балл)

Г) Камдан-кам ҳолларда (-6 балл)

Д) Ҳа, баҳонада уларга арз қилиб оламан (-6 балл)

Е) Доимо яқинларим ишим ҳақидаги суҳбатларини тинглашларига ўзимда эҳтиёж сезаман (-10 балл)

8. Ишдан сўнг ҳамкасблар билан бирга кўришиб суҳбатлашасизми?

А) Тез-тез, ёки ҳеч бўлмаганда гоҳида кўришиб гаплашаман (3 балл)

Б) Жуда кам (0 балл)

В) Ҳеч қачон (-3 балл)

9. Ишдан ташқари пайтда иш ҳақида ўйлайсизми?

А) Албатта (10 балл)

Б) Камдан-кам ҳолларда (3 балл)

В) Гоҳида. Аммо бу менга сира халал бермайди (0 балл)

Г) Ҳа, лекин шу нарса қаттиқ асабимга тегади (-4 балл)

Д) Ўйлайман-у, шу заҳоти кайфиятим тушиб кетаверади (-10 балл)

 

НАТИЖАЛАР:

 

60 дан ортиқ балл.

Сиз ҳар куни ишга худди байрамга бораётгандек отланасиз. Чунки, иш сизга ҳузур бағишлайди. Ишхонадагилар билан ҳам муносабатларингиз аъло даражада.

41-59 балл.

Иш фаолиятингизни қониқарли деса бўлади. Гарчи кўпроқ маошни, яхшироқ ишни ич-ичдан орзу қилсангиз-да, ҳозиргисидан ҳам нолимайсиз.

25-40 балл.

Хавотирга тушишга ҳали эрта. Аммо ишингизни ажойиб деб бўлмайди. Сизга ишхонадаги ҳамкасблар ёқмайди. Ёки маошдан кўнглингиз тўлмайди. Илтимос, ишга келгач, бир йўлини топинг-у, кайфиятингизни кўтаришга ҳаракат қилинг. Шунда саломатлигингизга зиён етмаслиги мумкин.

15-24 балл.

Эрталаб ишга отланганингиздан чарчоқни ҳис эта бошлайсиз. Ишга боришни худди ёқимсиз бир масканга кетиш деб биласиз. Ўйлаб кўринг. Нега бундай? Балки, шунда тушунарсиз ҳолатларни бартараф этарсиз.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади