Икки нафар ашаддий жиноятчи қўлга олинди!

0

15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Учтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасида («Ўғрилик») назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 54 ёшли Рустам Р.ни қўлга олишди. Суд, қўлга олинган шахсга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББ ва Сурхандарё вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида («Қасддан одам ўлдириш») назарда тутилган жиноятни содир этгани учун Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қидирувга эълон қилинган 46 ёшли Александр М. Москва шаҳридан Тошкентга этап қилдирилди. Қўлга олинган шахсга нисбатан суд ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллади.