Ойижон, дадажон, мана мен йўқман, энди уришманглар!

0

Эр-хотин жанжаллаша бошлашди ва ярим соатнинг ичида жанжал катта бўлиб кетди.
Аёл:
-Кетдим, бу уйда ортиқ яшамайман. Сиз билан бу уйни энди елкамни чуқури кўрсин.
Эр:
-Бор кет, лекин боланиям ўзинг билан олиб кетасан.
Аёл:
-Мен онамни уйидан бола билан келмаганман, қизингз ўзингизда қолади.
Эр:
-Бошимни оғритмада олиб кет. Менга унинг кераги йўқ.
Жажжи 4 яшар қизалоқ бу гапларни четда йиғлаганча эшитиб турарди ва тўсатдан боғча опасининг «Қанийди сендек қизим бўлса»,  деган гапи эсига тушиб қолди. Унинг боғча опаси Солиҳа деган аёл эди. У турмуш ўртоғи билан 5 йилдан буён фарзанд кутарди лекин…….
Қиз куртка, оёқ кийимини кийиб онаси олиб борадиган боғча томон юра бошлади. Унинг уйдан чиқиб кетганини ойиси ҳам, дадаси ҳам сезишмади. Чунки улар ҳалиям урушиш билан овора эди.

Қизча йўл- йулакай ўзига йиғлаганча шу сўзларни айтарди » Бўлди энди уйга бормайман боғча опам билан яшайман. Фақат ойижон дадажон сизлар урушмасангиз бўлди» у ўзини хеч кимга керакмаслигини англаётганди. У шу ўйлар билан машинага қарамасдан йўлдан ўта бошлади ва тезлик билан келаётган оқ нексия уни уриб юборди. Қизча қонга бўялган, асфалтьда ётарди.
-Мана мен йўқман энди урушманглар, хўпми?
Бу қизчанинг сўнгги сўзи бўлди.
Атроф тўла одам хеч ким нима бўлганини тушунмайди, тўсатдан ишга кетаётган Солиҳа нима бўлаётганини кўрмоқчи бўлиб одамлар орасига кирди ва хайқирди
-Қизалоғим…