Қамоқдаги Атамбоевга яқинлари табрик йўллади

0

Бугун, 17 сентябр куни, Қирғизистоннинг собиқ Президенти, кўплаб жиноий ишларда айбланаётган Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасида ўзининг туғилган кунини нишонламоқда, деб ёзмоқда Qalampir нашри.

Атамбоевга туғилган куни муносабати билан унинг ўғли Сеидбек ва неваралари ижтимоий тармоқлар орқали табрик  йўллади.

«Туғилган кунингиз билан, дада! Сизнинг туғилган кунингизда сизга соғлиқ, бахт ва муваффақият тилаймиз! Худо сақласин, яқинда кўришамиз», деди Сеидбек Aтамбоев.