Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги отишмалар туфайли 5 аскар яраланди…

0

 

Яраланганларнинг барчаси тожикистонлик ҳарбийлар экани ҳақида маълумот берилган. Улар қуйидагилар:

Муҳаммад Ашурзода — 1999 йили туғилган, 0202 ҳарбий қисмда хизмат қилади, ўқ чап кўзига теккан. Касалхонанинг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Шоҳруҳи Сафархўжа — 2000 йили туғилган. 0202 ҳарбий қисмда хизмат қилади.

Идибек Шамсиев — Тожикистон миллий хавфсизлик хизмати офицери. Бошидан яраланган. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Сомон Шодиев — 2000 йили туғилган. 0214 ҳарбий қисмнинг оддий аскари. Чап елкаси, пастки жағидан яраланган.

Саидмўмин Ниғматов — 1985 йили туғилган. Овчи қалъача бўлимаси раҳбари. Чап чаккасидан яраланган.

Қирғизистон чегара қўшинлари вакилларининг гапига қараганда, отишмаларни биринчи бўлиб тожикистонлик ҳарбийлар бошлабди. Улар «Мақсат» чегара постини, кейинчалик «Сой» вақтинчалик чегара постини ўқотар қуроллардан ўққа тутибди. Отишмаларга тожикистонликлар чегара яқинида ноқонуний тарзда қурилиш ишларини бошлагани сабаб бўлибди.

ca-news.org