Россия ҳукумати алкоголь маҳсулотлар сотувига чеклов ўрнатмоқчи

0

Россия ҳукумати алкоголь маҳсулотлар сотувини тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиққан “Ягона Россия” партияси депутатлари таклиф этилаётган янги тартиблар мамлакат ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг уйларида тинч ва хотиржам дам олишларини таъминлашга имкон беришини таъкидлашмоқда.
Уларнинг маълум қилишларича, олиб борилган таҳлиллар айнан алкоголь маҳсулотлар сотилувчи кафе ва барлар атрофида яшовчи аҳолидан турли ҳуқуқбузарликлар, шовқин-сурон тўғрисида шикоятлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан катта тафовут билан фарқ қилади.
Эртага ушбу қонун лойиҳаси Россия давлат думасида кўриб чиқилиши режалаштирилган.