Россиялик академик Учинчи жаҳон уруши бошланишининг икки сабабини кўрсатиб ўтди… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Россия фанлар академияси академиги Алексей Арбатов яқинда Россия ва Америка ўртасида юзага келиши мумкин бўлган Учинчи жаҳон уруши бошланишига нималар сабаб бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Академикнинг гапига кўра, бу уруш бошланишига ёлғон хабар ва бунинг оқибатида икки томон орасида келиб чиқадиган жиддий келишмовчилик сабаб бўларкан. Масалан, ракета ҳужуми ҳақида хабар берувчи электрон ускуналар ёлғондан қайсидир давлатга хабар етказса, бас. Бу давлат хабарга асосланган ҳолда иккинчи давлатга қариш ядро ҳужумини амалга оширади.

— Учинчи жаҳон урушида ғолиб томон бўлмайди, — деди академик. — Чунки урушнинг асосини ядро қуроллари ташкил этади. Худо кўрсатмасин, бу уруш бошланса, қисқа фурсатда тугайди. Бироқ иккала давлатга ҳам росмана бало ёпирилади. Икки томон ҳам худонинг ғазабига учрайди. Афсусланарли жиҳати шуки, бу урушда буткул бегуноҳ бандалар ўлим топади.

Астағфирилло!!!