Россиялик актриса Анастасия Заворотнюкнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланди…

0

 

Яқинда мия саратони ташҳиси билан оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган машҳур актриса Анастасия Заворотнюкнинг аҳволи афсуски, яхши томонга ўзгараётгани йўқ. Ҳозир актриса чуқур кома ҳолатида. Мустақил нафас ола билмаслиги туфайли уни сунъий ҳаво бериш ускунасига улаб қўйишган. Организми ҳеч бўлмаса шу ҳолатда туриши учун зарур дори-дармонлардан фойдаланилмоқда.

Настянинг қариндошларига шоу-бизнес вакиллари мурожаат этиб, ҳар қандай кўринишдаги ёрдамга тайёр эканликларини баён этишганди. Аммо улар қатъиян рад этишди.

— Ҳозир Анастасияга пул билан ёрдам бериб бўлмайди, — дейишди улар. — Дуо қилайлик! Худодан сўрайлик! Кошки, шифо берса!