Самарқандлик аёл МИБ ходимини таёқ билан савалаб қолди…

0

 

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги «Ҳунарманд» маҳалласида яшовчи 28 ёшли аёл мажбурий ижро бюроси ходимини таёқ билан савалади. Гап шундаки, бюро ходимлари текширувлар жараёнида электр қуввати ноқонуний тарзда улаб олинганига гувоҳ бўлишди. Бу хусусий корхона бўлиб чиқди. Уларни қўлида таёқ билан аёл киши қарши олди. Аёл мажбурий бюро ходимини таёқ билан савалаб, камига қўлидаги баённомани ҳам тортиб олди ва ёқиб юборди.

Ҳозирда аёлга нисбатан жиноий иш очилган.

Эслатиб ўтамиз, МИБ ташкил этилгандан бери шу кунга қадар тўрт нафар ходим ўлим топган.