Сурияда жангариларнинг махфий ерости макони аниқланди!

0

Сурияда жангарилар зарурат бўлганда яшириниш учун барпо этган маҳфий ер ости иншооти аниқланди. Бу шунчаки бункер эмас, балки қурилишида профессионал муҳандислар иштирок этганлигидан далолат берувчи жуда мустаҳкам ва улкан ер ости “макони” дейиш мумкин. Бункерда жанговар тайёргарлик ва қурол аслаҳаларни сақлашдан ташқари, Сурия армиясининг гўёки тинч аҳолига қарши кимёвий қуроллар қўллаётганлигини намойиш этувчи махсус видеороликларни суратга олиш ишлар ҳам олиб борилган.