«Умримнинг энг яхши дамларини жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан ўтказдим…»

2

Маъруза пайти масжид имоми деди:

– Умримнинг энг яхши дамлари жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан бирга ўтди.

Одамлар бу сўзни эшитиб сесканиб кетишди ва даҳшатга тушишди. Имом эса таъсирчан овоз билан, хотиржам ҳолда:
– Ҳа! Дарҳақиқат умримнинг энг яхши дамлари онам билан ўтказган кунларимдир, – деб сўзини тугатди.

Масжиддагилар бу сўзни эшитиб хурсанд бўлишди, ҳатто баъзиларининг кўзлари ёшланди. Суҳбатда қатнашганлардан бири маърузадан таъсирланган ҳолда уйига кириб келди. Нимагадир она ҳақидаги ўша сўзларни такрорлагиси келиб кетди. Кечки таом тайёрлаётган хотинига қараб деди:
– Умримнинг энг гўзал қисми жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан ўтди…

Касалхона бош врачи беморнинг яқинларига:
– Амалиёт муваффақиятли ўтди. Темир лаганни бош қисмдан ажратишга кўп вақт кетди. Худо ҳохласа тузалиб кетади, – деди-ю, ўтиб кетди.

У бечора «онамжоним билан бирга ўтказган дамларим» деб айтишга улгуролмай қолган эди…

2 ФИКРЛАР

Comments are closed.