Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 18 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун фақат ўзингизга ишонган ҳолдагина ҳаракатлар содир этишингиз мумкин. Ҳатто, қариндош-уруғларга ҳам ишингизга аралашиш учун изн берманг. Хусусий мулк ва бошқа буюмлар олди-сотдисига алоҳида эътибор билан ёндашишингиз тавсия этилади. Агар ниманидир тушунмаётган бўлсангиз, мутахассисга мурожаат қилинг. Бугун аёллар учун сартарошга бориш, соч турмагини ўзгартириш ва маникюр қилиш муваффақиятли кечади. Кечқурун севимли хоббингиз учун ҳам вақт ажратинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

18 сентябр куни ўзингизга душман ҳисоблаган кимсаларга қарши зимдан кескин кураш олиб боринг. Ачинарлиси, ундайлар яқин қариндошлар орасидан ҳам топилади. Бири асоссиз сизни танқид қилади, бошқаси ишингизга аралашиб асабни бузади. Суйганингиз эса ўзининг бемаврид ва ассоссиз рашки билан таъбингизни тирриқ қилади. Барчаларини жойига ўтқазиб қўйишингиз керак. Кейин эса ёлғиз қолинг ва севимли китобингизни мутолаа қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугунги кун сиз учун анча оғир кечиши кутилмоқда. Ёрқин йўлни топиш учун ўзингиз ўзингизга қарши кураш олиб боришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳамкасблардан бири беҳуда асабингизни бузиши мумкин. Раҳбарлар эса бу дилхираликларга барҳам беради. Яхши ишлаганингиз учун яна уларнинг олқишига сазовор бўласиз. Муҳаббатда ҳаммаси чалкашиб кетгандек. Масалага ойдинлик киритиш учун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан очиқчасига гаплашиб олишингиз зарур.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

18 сентябрда мураккаб масалаларни жуда осонлик билан ҳал эта оласиз. Асосийси, ўзингизга ишонган ҳолда иш юритинг. Молиявий масалада бугун росмана омадингиз келади. Пул дегани турли бурчаклардан оқиб кела бошлайди. Катмонга сиғмаганини заҳира пулларга қўшиб қўяверинг, бир кун корингизга ярайди. Харидлар, кўнгилочар масканларга бориш, дўстлар билан чақчақлашиш ва бошқа тадбирлар сизга руҳ бағишлайди. Фақат саломатликка эҳтиёт бўлинг. Ўзингизни лоҳас ҳис эта бошладингизми, дарров врачга чопинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун сизни ҳар жабҳада яқин дўстларингиз қўллаб-қувватлашади. Ҳатто, ўзингиз ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Муҳаббатда худога шукр қилсангиз арзийди. Сизга шундай тушунадиган, оқил инсонни рўбарў қилгани учун Оллоҳга ҳамду санолар айтинг. Куннинг иккинчи ярмида оилавий бўлиб танишлардан бириникига меҳмонга боришингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда кўча таомини ейишдан сақланинг. Меъёрни билинг. Асосийси ҳам шу.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

18 сентябр куни ҳамкасблар ва оила аъзоларингиз назарида жуда керакли инсонга айланасиз. Қувонч ҳам бир келса ботмонлаб келади-да. Даромад сизни қувиб юришига шахсан гувоҳ бўласиз. Оилалилар бугун куннинг иккинчи ярмида янги уй сотиб олишлари, ўша уйда таъмир ишларини бошлаб юборишингиз эҳтимолга яқин. Ўзингизга яхши таниш бўлмаган шахслардан нарироқ юринг. Токи сизга зиён етказиб қўйишмасин. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Агар бугун яқинларингиз, ёши улуғ қариндошлар насиҳат қилишса, маслаҳат беришса, барчасини қулоққа олинг. Албатта фойдаси тегади. Димоғдорликдан қочинг. Бунақаси сизга сира тўғри келмайди. Кўпроқ вақтингизни одамлар орасида ўтказинг. Оилавий ҳаётда кўнгилсизликлар кутилмаганда ёпирилиб келиши мумкин. Халқ қаршисида чиқишлар қилувчи ораторларнинг куни кулади. Нутқингиз бир умр йиғилганлар ёдида муҳрланиб қолади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

18 сентябрда телефонингиз жиринглашига қулоқни динг қилинг. Телефон орқали суҳбатлар ёқимли эмоцияларни ҳадя этади. Моддий манфаат кўрасиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар ўтмишдаги биринчи муҳаббатини ёдга олиши, шунинг оқибатида тушкунликка тушиши кутилади. Кўпчилик кечки пайт хизмат сафаригами, шахсий иш биланми, яқин манзилга сафар қилади. Сафар ҳам сизнинг фойдангизга якун топади. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичиб ётсангиз, тушларингиз тотли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун зиммангизда бир жиддий вазифа туради. Атрофдагиларни қилаётган ишлари, содир этаётган ҳаракатлари нотўғри эканига ишонтира олишингиз керак. Нотиқлигингиз иш бериб, бу вазифани ҳам аъло даражада адо этишга эришасиз. Харидларни амалга оширишга тўғри келса, тежамкорлик билан пул ишлатинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Кечқурун рўзғор икир-чикирлари ҳам фақат сизни кутиб туради. Бардам бўлинг!

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

18 сентябр куни қўлингиздан келмайдиган ишларга қўл уриб овора бўлмаслигингиз тавсия этилади. Ундан кўра, ўзингизга таниш ва қадрдон, осон битиб кўпроқ даромад келтирувчи ишларга эътибор қаратинг. Оилавий ҳаётда бугун танаффуслар юзага келиши кутилади. Лекин бу танаффуслар жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар эмас, болалар тарбияси билан боғлиқ бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Иммунитетни кўтариш учун мевалар ейишингиз лозим.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Ҳар қандай кўринишдаги янги ишларни бошлаш учун бугун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Лекин ҳозирча мўмай даромадлардан умидвор бўлманг. Тижорат билан шуғулланадиганлар яқин ҳамкорлар билан тўғри ва ақлни ишлатган ҳолда муносабат юритинг. Муҳаббатда ҳам тафаккурингиздан унумли фойдаланишингиз талаб этилади. Бугун ҳис-туйғулар иш бермайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

18 сентябрда ҳаётнинг бир қоидасига амал қилинг. Шу кунга қадар атрофдагилар билан совуқ муносабат юритиб келган бўлсангиз, бу одатни ўзгартиришингиз лозим бўлади. Ширинсуханлик фақат фойда беради. Ҳеч қачон зиён келтирмайди. Пул масаласидаги ҳаракатларни ортга сурмай, жойида содир этинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг. Кечқурун ўзингиз учун қимматли деб билганлар билан бирга вақт ўтказинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади