ХАЛОСКОРИМ…

0

 

 

* * *

 

Москва поезди шаҳарга яқинлашиб келди. Йўловчилар чойшабларини кузатувчига топшириб, поезддан туша бошлашди. Бир ярим кундан бери поездда юравериб зериккан болалар хурсанд бўлганларидан купедан-купега чопишарди. Фақат купелардан бирида ўтирган икки эркак ҳеч нарсага эътибор беришмасди. Уларнинг ҳар бири тахминан 25 ёшларда. Бўйлари баланд, елкалари кенг, ҳарбийсифат йигитлар эди.

Икковлари йўлакка чиқишгач, ёнларига костюмига орден тақиб олган ўрта ёшлардаги бир эркак яқинлашди.

— Қаранглар, — деди у, — Москвадан бирга келаяпмиз-у, бир оғиз сўрамабман. Ҳарбиймисизлар?

— Йўқ, отахон, — жавоб қилди йигитлардан бири, — хизматни тугатганимизга олти ойдан ошди. Биз талабалармиз.

— Ҳозир денгизга дам олишга келаяпсизларми?

— Ҳа.

— Москваликмисизлар?

— Ҳа.

— Қанақа қисмда хизмат қилгансизлар?

— «Десант»ларда.

— Демак, парашютдан ҳам сакрагансизлар?

— Сакраганмиз.

— Ҳа-а… Бу ерда турар жойларинг аниқми?

— Бор. Бир уй манзилини беришганди.

— Қайси кўчада?

— Курортний.

— Шунақами? Денгизга яқин бу кўча.

Шу тобда купе ичидан аёл кишининг қичқириғи эшитилди.

— Саша, кел, жомадонларни боғлашиб юбор!

— Бўпти, йигитлар, — хайрлашиш учун уларга қўл узатди эркак, — яхши дам олинглар!..

Йигитлар қоғозда кўрсатилган манзилни қийналмай топишди. Эшикни эллик ёшлардаги бир аёл очди.

— Киринглар, — меҳмонларни ичкарига бошлади аёл, — битта хонам бўш. Ҳарқалай, яшаса бўладиган…

— Қанча бўлади?

— Ҳар бир каравот учун кунига беш доллардан тўлайсизлар.

— Олдинданми?

— Аввал денгизга чиқиб келинглар, кейин гаплашаверамиз.

— Яхши…

— Ҳа-я, унутибман. Исмларинг нима?

— Меники Андрей, — жавоб қилди йигитларнинг бири, — дўстимники Марк.

— Мен Анна Петровнаман…

 

* * *

 

Марк ва Андрей квартира муаммосини ҳал қилишгач, кийимларини тезда алмаштириб, кафега йўл олишди. Кафе торгина бўлса-да, ичкарида одам етарли эди. Саҳнада бир қиз қўшиқ куйларди. Унинг қўнғироқдек овози Андрейнинг хаёлини ўғирлади. Анча пайтгача қўшиқни берилиб тинглади. Барибир чидай олмади. Қўшиқчи қиз билан танишиш истаги унга тинчлик бермади. Ўйлаб ўтирмай, официантни чақирди:

— Менга қаранг, — деди у саҳна томонга ишора қилиб. — Қўшиқчининг исми нима?

— Елена Шведова.

— У билан танишса бўлармикан?

— Башарасини қаранг…

— Нима?.. Оғзингга қараб гапир! Мен уни ёқтириб қолдим.

— Бизда бунақанги нарсалар ўтмайди.

Андрей официантнинг мақсадини тушунди. Чўнтагидан 20 долларлик чиқарди-да, унинг қўлига тутқазди.

— Менга қандай бўлмасин, шу қўшиқчи билан танишишни ташкиллаштириб берасан. Мен уни барда кутаман.

— Хўп бўлади, — кулди официант. — Ест қиламиз…

 

* * *

 

Ярим соатлардан сўнг Андрей барга кириб борди.

— Нима ичасиз? — столга яқин келиб сўради бармен.

— Порто-ронко!

— Бу нима дегани?

— Ие, мен қаерга келиб қолдим ўзи? — кулди Андрей бар ичкарисига менсимайгина кўз ташлаб оларкан. — Бу ердагилар Порто-ронко нималигини билишмайдими?

— Овозингни кўтарма! — жаҳл билан столни муштлади бармен. — Сен Жанубда турибсан. Мана карточка. Танла. Истамасанг, даф бўл!

Шу орада қўшиқчи қиз Еленанинг ўзи келиб қолди.

— Сиз мени кўрмоқчимидингиз? Нега?

Андрей ўрнидан туриб, унга жой кўрсатди.

— Марҳамат, ўтиринг!.. Сиз жуда чиройли куйларкансиз… Илтимос, ўтиринг, мен сизни меҳмон қилмоқчиман!

— Шунга чақирганмидингиз?.. Мен танимаган одамлар билан меҳмондорчилик қилмайман.

— Унда ҳеч бўлмаса танишайлик!

— Йўқ, истамайман. Вақтим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ. Танишаман десангиз бу ерда қизлар тўлиб ётибди. Хайр!

— Тўхтанг!.. Мен журналистман. Сиз ҳақингизда мақола ёзмоқчиман.

— Айтдим-ку, вақтим йўқ.

— Айтинг-чи, сиз Москвада ўқиганмисиз?

— Бунинг нима аҳамияти бор?..

— Сизни кузатиб қўйсам майлими?

— Йўқ, кузатишга муҳтож эмасман.

— Ахир… Кеч бўлиб қолди!..

— Мен ўрганиб кетганман.

— Лена, тушунинг, мен сиз билан айнан ижодингиз ҳақида гаплашмоқчиман!

— Ижодим икки йил аввал тамом бўлган.

— Майли… Барибир сизни кузатиб қўйсам дейман…

Елена елка қисди. Чиқиб кетаётганларида Андрей англадики, орқаларидан бир неча йигитлар тушишди…

— Пойтахтга қайтиш ниятингиз йўқми? — сўради Андрей беш қаватли уйлардан бири ёнига етиб келишгач. Елена ҳам тўхтади.

— Бу шаҳардан энди чиқиб кетолмайман.

— Нега?

— Мана буниси журналистларга тааллуқли эмас. Майли, уйимга етиб келдим. Кузатиб қўйганингиз учун раҳмат!

— Йўқ, — деди Андрей қизнинг йўлини тўсиб, — квартирангизгача кузатиб қўяман…

У подъезд эшигини очди-да, биринчи бўлиб ичкарига кирди. Шу маҳал Андрейни тўрт нафар бегона йигитлар ўраб олишди. Елена қўрқиб, бурчакка қисилди…

Андрей белига қаттиқ буюм тиралганини ҳис қилди. Лекин ўзини йўқотмади. Рўпарасида турган бир йигит қўлида милиционерларнинг чарм таёғини ўйнатиб турарди.

— Ҳа, йигит, — деди у ниҳоят совуқ тиржайиб, — дам олиш қалай бўлаяпти?

— Ёмон эмас, — жавоб қилди Андрей.

— Қиз ёқиб қолдими дейман?

— Ёққан бўлса сенга нима?

— Ие, тилинг узун эканми?.. Вей, шу қиз билан айш қилмоқчи бўлсанг, ҳақини тўлаб қўй!

— Йигитлар, сизлар мендан қалин ундириш учун келдиларингми дейман? Майли, агар қиммат бўлмаса, келишамиз.

— Шу қанжиқни-я? — йигитлардан бири Еленанинг иягидан кўтарди. Қиз қичқириб юборди.

— Эй, оғайни, секинроқ! — олдинга интилди Андрей.

— Соатни, чўнтагингдаги пулларни чўз! — буйруқ берди рўпарасидаги чарм таёқ тутгани.

— Йигитлар, бунақаси кетмайди!

— Шунақами?

Йигит қўлидаги таёқ билан Андрейнинг бошига урмоқчи бўлди. Аммо таёқ мўлжалга тегмади. Андрей аччиқланиб, эпчиллик билан уни тепиб юборди. Безори шу заҳоти йиқилди…

Андрей тўрт йигитни ҳам ҳушидан кетказиб, бурчакка устма-уст ётқизди-да, Еленага ўгирилди. Қиз қўрқувдан дағ-дағ титрарди.

— Қўрқманг, — деди Андрей унинг елкасидан қучиб, — жа ҳаддиларидан ошиб кетишганди ўзи.

— Ҳаммасига мен айбдорман.

— Сиз? Нега?

— Сиз буларни билмайсиз… Ҳадемай бизни қидириб топишади-да, қасос олишади.

— Шулар-а? Қўрқманг, энди булар подъездингизни айланиб ўтадиган бўлишади…

— Булар ёмон одамлар…

— Қани гапириб беринг-чи! Қанақа одамлар экан?..

— Бир куни гриммхонада ўтиргандим, — аста сўз бошлади Лена. — Ичкарига ўша, ҳозир сизни урмоқчи бўлганларнинг биттаси кириб келди.

— Сен лейтенант Бродиннинг кабинетига борасан, — деди у менга. — У ерда худди лейтенант сени зўрламоқчи бўлгандек, кийимларингни йиртасан, лейтенантнинг баданларини тирнаб ташлайсан… Уч кун муддат бераман. Бажармасанг, ўзингдан кўр!..

Қўрқиб кетдим. Аммо бу ишга қўл урмадим. Ниҳоят уч кун ҳам ўтди. Кечқурун ресторандан чиқиб кетаётганимда қора ниқоб кийган уч йигит кутилмаганда мени маҳкам ушлашди-да, оғзимни елим қоғоз билан ёпиб, номаълум томонга олиб кетишди… Кейин бир уйнинг ертўласига олиб тушишди. У ерда менга муддат берган ўша нусха керилиб ўтирарди. Мени стулга боғлаб ташлашди. Сўнгра қаршимга яна бир қизни судраклаб келтиришди. Қиз қўрқиб кетганидан нуқул титрарди…

Уни темир столга ётқизиб, оёқ-қўлларини боғлашди. Шундан кейин тўрт киши навбат билан бечоранинг номусига тега бошлади… Қорнида, кўкрагида, оёқларида сигарет ўчиришди… Қиз ҳушидан кетди. Улар қизнинг устига сув сепиб ўзига келтиришди-да, аёвсиз калтаклай бошлашди… Ишонасизми, ўша қиз ҳалигачаям тушларимга кириб чиқади…

— Сиз-чи? Кейин нима бўлди?

— Хўш, сенам шундай қийноқларни истайсанми? — сўрашди мендан.

— Йўқ, — дедим.

— Унда яна бир кун муҳлат. Мен айтган ўша ишни бажарасан… Қочиб кетсанг, ё милицияга хабар берсанг, ўласан!..

— Хўш, кейин-чи? — сўради Андрей.

— Эртасига ўша милиционернинг кабинетига бориб, ўша ярамас айтган ишни бажардим… Бир кундан сўнг гриммхонага конверт тўла долларлар ташлаб кетишибди. Шундан бери уларни кўрмагандим…

— Лена, сиз бир нарсани тушунишингиз керак, — деди Андрей. — Бу бошланиши, холос. Яхшиси, милицияга хабар қилганингиз маъқул…

— Билмадим…

— Йўқ, менга яна бир нарсани айтинг. Балки бу ишларнинг ҳаммасига қайсидир яқин кишингиз сабабчи бўлаётгандир? Илгари биронтасини севганмисиз?

— Ҳа… Москвада яшардим унда. Театр билим юртида ўқирдим. У йигит композитор эди… Ҳеч қанча учрашмай, урушиб қолдик. Мен ўқишни ташладим. Уйдагилар тўполон кўтаришди… Шундай кунларнинг бирида бу ёқларга гастролга келдим-у… Шу кўйи қолиб кетдим…

 

* * *

 

Ертўла ўртасига қўйилган стол қаршисида спорт костюми кийган барваста эркак керилиб ўтирарди. Бу бандитлар каттаси эди.

У рўпарасида қўл қовуштириб турган тўрт йигитга қараб ўшқирди.

— Вей, нимага муштлашдиларинг? Ким экан ўзи у нусха?

— Курортга келган, — жавоб қилди йигитлардан бири.

— Сен қаердан била қолдинг? Балки милициядандир… Хуллас, ҳозироқ барга қайтасан-да, суриштирасан кимлигини, эшитдингми?

— Қиз-чи?

— Қиз билан ўзим шуғулланаман…

Орадан бир неча соатлар ўтиб, Лена яна ўзига таниш бўлган ўша ертўладаги қоронғи хоналардан бирида ўтирарди. Мундоқ бемалол ўтирадиган жойнинг ўзи йўқ. Пол худди музга ўхшайди…

Билмайди, қанча ўтирди бу ерда. Бир маҳал эшик очилиб, рўпарасида юзига ниқоб тортган икки йигит пайдо бўлди. Улардан бири Ленани секин қўлидан тортиб турғазди-да, ҳиринглаганча кўкракларини ғижимлаб қўйди.

— Оҳ, зўр нарса экансан-да, ўзиям!.. Қанийди бир кечага қўйиб беришса… Юр, сени босс чақираяпти…

Иккинчи йигит ҳам кулгига жўр бўлди…

Улар Ленани яна ўша темир столли хонага олиб киришди. Юмшоқ ўриндиқда бандитлар каттаси ўтирарди…

Улар кутилмаганда Ленанинг кийимларини ечиб, бурчакка ирғита бошлашди. Сўнгра темир столга маҳкам боғлашди.

— Босс, тайёр! — деди биттаси.

— Яхши, — «катта» секин ўрнидан туриб, Ленанинг тепасига келди. — Оҳ, қоматини қаранглар бунинг!.. Офатижон-ку!.. Хўш, айт, ёнингда юриб, сени йигитларимдан ҳимоя қилган нусхани қаердан илаштиргансан?..

Лена индамади.

— Қани, Вова, сен ўзинг гапиртир буни! — буюрди у йигитлардан бирига.

— Қандай қилиб?

— Қандай хоҳласанг, шундай.

Йигит секин шимини еча бошлади.

— Э, шошилма, — кулди «катта». — Сал майинроқ усул қўлла!..

Йигит ўйланиб турди-да, Ленанинг кўкрагини тишлаб олди. Қиз қичқириб юборди.

— Хўш, қаердан орттиргансан? — сўрашда давом этди «катта».

— Ресторанда танишганмиз, — ниҳоят тилга кирди Лена.

— Исми? Қаерлик?

— Андрей. Москвалик. Собиқ десантчи. Қорабоғда хизмат қилган.

— Фамилияси нима?

— Билмайман.

— Игорь, сен бир уриниб кўр-чи! — иккинчи йигитга ўгирилди «катта». Йигит секин энгашиб, Ленанинг бошқа кўкрагини тишлади.

— Билмайман! — оғриққа чидолмай такрорлади Лена.

— Шунақами?..

«Катта» сал нари бориб, деворга ўрнатилган тугмачалардан бирини босди. Ленанинг тепасига ўткир аррасифат тиғ шифтдан аста тушиб келди. Қиз кўзларини юмиб олди. Тиғ кўкраги четини ялаб ўтди. Шу заҳоти унинг баданидан қон сизиб чиқди…

 

* * *

 

Ленанинг қўлга тушганидан хабар топгач, Андрей Маркни ёнига олиб, ҳақиқий курашга отланди. Ҳозир юраги шу қадар аламга тўла эдики, йўлидаги ҳар қандай ғовни янчиб-эзғилаб кетишдан тап тортмасди…

— Улар турадиган яна бир жойни уй эгасидан сўраб аниқладим, — деди Андрей шеригига. — Шу яқин орада экан… Ишонасанми, у ярамаслар аслида икра ўғирлаб сотиш билан шуғулланишаркан.

— Қаердан била қолдинг?

— Билдим-да, кетдик!..

Икки дўст кўз очиб юмгунча кўзланган манзилга етиб бориб, ўзларига керак бўлган квартирани тақиллатишди. Ҳеч ким эшикни очмади. Яна тақиллатишди. Ниҳоят ичкарида қадам товушлари эшитилди. Сал ўтмай эшик очилиб, қўлида чарм таёқ ушлаган барваста йигит пайдо бўлди. Андрей уни дарров таниди. Ўша куни биринчи бўлиб шу нусхани ер тишлатганди…

Шериклар рухсат сўраб ҳам ўтирмай, ичкарига киришди. Киришлари билан Андрей барвастани тирсаклаб ағанатди. Туришини кутиб ўтирмай, устига ўтириб бўйнидан бўға бошлади.

— Қиз қани? — бақирди у. — Айт, йўқса, ҳозироқ ўлдириб юбораман…

— Қ-қанақа қ-қиз?.. — хирилларди барваста.

— Лена, билдингми? Қани у?..

— У… Бошқа ерда…

Дўстлар бандитнинг қўл-оёқларини маҳкам боғлаб, ташқарига олиб чиқиб кетишди…

 

* * *

 

Такси уларни бир зумда ижарадаги уйга олиб келди. Бандитни ичкарига олиб киришди. Қўл-оёғини ечишмади.

— Хўш, қани қиз? — сўрашда давом этди Андрей.

— Сизлар кимсизлар ўзи?

— Ие, танимадингми?.. Ҳечқиси йўқ, тез орада таниб оласан… Хўш, айтасанми-йўқми?

— У ишончли жойда. Агар менга бирор гап бўлса, у қиз тирик қолмайди.

— У сенларга нима учун керак?.. Гапир!.. Мени каттанг билан учраштирасан!

— Қанақа катта? Мен ҳеч қанақанги каттани билмайман.

— Ҳозир суякларингни синдириб ташлайман! — қичқирди Андрей. Ва йигитнинг елкасига мушт туширди.

— Бўпти!.. Урманг!.. Олиб бораман!..

Шундан кейингина Андрей бандитнинг қўл-оёқларини ечиб, бўйнини чангаллади.

— Билиб қўй, қимир этсанг, ўласан!.. Бизни жимгина ўша жойга бошлаб борасан…

 

* * *

 

Йўл-йўлакай тутилган такси шаҳар кўчалари бўйлаб елдек учиб кетди. Олдинда Марк ўтирарди. Андрей эса, бандитнинг бўйнини ҳамон чангаллаганча кетиб борарди…

Машина бандит кўрсатган йўлдан бориб, тор кўчага кирди. Юз-юз эллик метрлар юрилгач, беш қаватли уй қаршисидан чиқишди.

— Улар мана шу ерда, — деди бандит. — Лекин огоҳлантириб қўяй, бу ердагилар кўпчилик…

Шу гапи учун бошига мушт келиб тушди.

— Сен бизга ўргатма! — дўқ урди Андрей. — Ҳозир сен шу ерда ўтирасан. Марк, сен қараб турасан бунга!..

— Яхши, дўстим… Фақат эҳтиёт бўл!.. Билиб бўлармиди…

Андрей бош ирғаб машинадан тушди-да, уйнинг охирги подъездигача борди. Мақсади ертўлага кириладиган эшикни аниқлаш эди.

Эшикни топиб секин итариб кўрди. Ичкаридан тамбаланган. Хўш, нима қилиш керак?.. Тепсинми?.. Йўқ, тўполон кўтаришга ҳожат йўқ…

Андрей чўнтагидан пичоқ чиқарди ва эшик тирқишидан секин тиқиб кўрди. Фойдаси бўлмади. Эшикка бақувват зулфин ўрнатишган кўринади…

У ортга қайтиб юқорига чиқди-да, машина томон кўз ташлади. Жойида турибди. Ертўла зинасига ўтириб, бирпас ўйланиб қолди…

Қизиқ… Нега ўзи бу бандитларнинг ортидан қуваяпти, жонини хавфга қўйяпти?.. Жимгина дам олиб кетаверса бўлмасмиди?..

Шу тобда кўз олдида Еленанинг гўзал чеҳраси намоён бўлди. Қулоқлари остида унинг ширали овози янграгандек туйилиб, ҳушёр тортди…

Сўнгра… Қизни бандитлар қуршовида тасаввур қилди…

— Аблаҳлар!..

Андрей сапчиб ўрнидан турди-да, яна эшикка яқинлашди…

Тепади! Тепиб пачоқлайди бу эшикни!..

У куч билан эшикни тепди. Очилмади. Лекин ичкарида кимларнингдир ғўнғир-ғўнғир овозлари эшитила бошлади…

— Оч эшигингни! — қичқирди Андрей. — Оч дедим!..

Кимдир эшикка яқин келди.

— Сенга ким керак? Нимага шовқин солаяпсан?

— Очганингда биласан…

— Ментмисан?

— Вей, очсанг-чи, қуёнюрак!.. Намунча гапни айлантирмасанг?..

Ичкаридаги индамади. Қадам товушларининг узоқлаша боришидан Андрей билдики, эшикни очишмоқчи эмас…

Ғазаб билан эшикни тағин тепди. Икки, уч, тўрт…

Охири ёғочдан ишланган эшик очилибгина қолмай, синиб ерга қулади.

Андрей югурганича зиналардан пастга туша бошлади. Пастда яна битта эшик бор экан. Аммо у ланг очиқ эди…

Ҳовлиққанча ичкарига қадам қўйган Андрей қотиб қолди. Бирпас кўзларига ишонолмай, ҳайрон бўлиб турди…

Ўртага қўйилган темир стол устида қўл-оёқлари боғланган, қип-яланғоч ҳолда Лена ҳушсиз ётар, устида… Кал бош, кўкракларини жун босган бир барваста эркак нафсини қондириш билан банд эди… Яна иккитаси эса, юмшоқ ўриндиқларда ястаниб ўтирганча наша тутатишарди…

Мана шу даҳшатли манзара Андрейнинг қонини жунбушга келтирди. Лаблари асабий титраб, муштлари тугилди…

У бир неча сония ичида эркакнинг тепасида пайдо бўлди.

— Ифлос!.. — дея бақириб унинг бўйнига ёпишди Андрей. — Ифлос!..

То эркакни ўрнидан турғазиб кетма-кет мушт туширгунча, қолган шериклари даст ўрниларидан туришди-да, қўлларига пичоқ олиб Андрейга ташланишди. Ўртада ҳақиқий олишув бошланди…

Андрей бирини қўйиб иккинчисини тепар, бандитлар ҳар тепки еганда икки-уч метр нарига бориб тушишарди…

Охири учаласи ҳам йиқилган еридан туролмай қолди. Андрей ҳар эҳтимолга қарши уларни яна бир-икки мартадан тепиб чиқди ва шоша-пиша Ленанинг қўлларини еча бошлади…

Қизнинг аъзойи бадани кўкариб кетган, кўкраклари тилинганда оққан қонлар қотиб қолганди…

— Аблаҳлар! ёвузлар!.. — дея қичқириб ҳушини йўқотган бандитлардан бирининг башарасига тепди Андрей. — Ҳозир сенларга кўрсатиб қўяман!..

У уч бандитни ҳам темир столга ётқизиб, жипслаштирган ҳолатда арқон билан боғлади. Оғзиларига латта тиқиб, ерга юзтубан ётқизди. Шундан сўнг Ленанинг юзларига сув сепиб уйғота бошлади…

 

* * *

 

— Мен қаердаман?.. — Машинада ўзига келган Лена оҳиста шивирлади. — Анави…

Қиз орқа ўриндиқда ўтирган бандитга кўзи тушгач, титрай бошлади.

— Қўрқма, Лена! — тасалли берди Андрей. — Мен ўч олдим ҳаммасидан. Сен ўзингни бос!..

Лена ёнидаги Андрейни кўриб елкасига бошини қўйди-да, йиғлаб юборди.

— Кечиринг! Мени деб… шу кунларга тушдингиз… Кечиринг!..

— Бу нима деганинг? Кечирим сўрашинг нимаси?.. Ахир… Мен сени ёқтириб қолганман! Яхши кўраман сени!..

— Йўқ… Мен бунга арзимайман, — деди Лена ҳамон йиғлашдан тўхтамай. — Мен расво бўлдим, расво!..

— Унақа гапларни гапирма, илтимос! Сен шунчаки ёмон одамлар қўлига тушиб қолгансан холос… Мана кўрасан, буёғи зўр бўлади. Биз ҳаммамиз Москвага кетамиз, эшитаяпсанми? Москвага кетамиз…

— Мен кетолмайман… Мени қўйишмайди…

— Ким?

— Бандитлар.

— Улар энди йўқ, Лена, кўзингни очсанг-чи!..

— Қ-қандай қилиб?..

— Мен уларни синдирдим, ишон! Ҳеч қачон ўзларига кела олишмайди улар…

— Подвалда… Каттасиям бор эди…

— Катта тугул кичигиям қолмади. Боғлаб ташлаганман. Бир кеча-кундуз шундай туришса, дўзахбоп бўлади-қолади.

— Ростданми?

Лена майин жилмайиб, беихтиёр Андрейнинг бўйнига осилди.

— Раҳмат сенга, азизим!.. Сен шунчалар яхшисанки…

Марк уларга қараб кулиб қўйди. Аммо индамади. Бандитни судраклаганча ташқарига чиқиб кетди…

Бироздан сўнг ёлғиз қайтиб келиб, машинага ўтирди. Ҳайрон бўлган Андрей Ленани авайлаб ўриндиққа суяб қўйди-да, дўстига ўгирилди.

— Қани анави?

— Подвалда яна битта арқон бор экан. Боғлаб қўйдим… Кейин… Биласанми, уларнинг зўр электр арраси бор экан… Ҳалигидақанги жойини… Хуллас, эркаклигини кесиб ташладим. Ҳозир дод солиб ётибди. Бир соатлар дод солиб турса, уям дўзахбоп бўлади…

Андрей кулиб юборди.

Бу алам ва нафрат кулгиси эди…

Сергей ЕРИНЕЦ

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси