Бокс бўйича ЖЧ. Баҳодир Жалолов, Дилшодбек Рўзметов ҳам чорак финал учун рингга кўтарилишди

0

Бокс бўйича Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида тўққизинчи кун беллашувлари якунланди. Бироз аввал энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов украиналик рақибига қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг қилди.

Цонте Рогавага қарши баҳс олиб борган Жалолов аниқ ва кучли зарбалари билан барчанинг диққат-эътиборини тортди. Бу эса ҳакамларнинг якуний қарорида ўз исботини топмасдан қолмади ва Жалолов ҳам чорак финал масаласини ижобий ҳал қилди.

-81 кг вазнли Дилшодбек Рўзметов 1/8 финалда руминиялик боксчига қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди

Шу тариқа 5 нафар боксчимиз эртага бўлиб ўтадиган чорак финал босқичида жанг олиб борадиган бўлди. Қуйида мусобақани давом эттираётган вакилларимизни ёдга олиб ўтамиз:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов