Бокс бўйича ЖЧ. Ўзбекистон вакиллари чорак финални юз фоизлик натижа билан якунлашди!

1

Бугун, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувлари ўтказилди.

Унга кўра, рингга кўтарилган 5 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Регламентга кўра, эртага дам олиш куни ва финал учун кечадиган жанглар 20 сентябрда бўлиб ўтади.

1 ТА ФИКР

  1. узи футбол федерациясини тугатиб хамма пулни бокс федерациясига бериш керак. Бизага нима керак футбол (терма жамоа) факат ютказиб мамлакитни шарманда килса. ундан кура шу харажатларни боксга тиксак менимча жахонда биринчи уринда булсак керак. Унда шунча футболчи нима билан оила бокади. уларга жавобни Тохир Малик берган.

Comments are closed.