Бугун Комил Алламжонов учун қандай кун?

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Исмоилович Алламжонов 1984 йил 18 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (2006 йил) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010 йил) битирувчиси.

Комил Исмоилович Алламжонов 2018 йилдан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Бош директори вазифасини бажарувчи, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.

Бундан аввал Комил Алламжонов Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби вазифасида фаолият юритган эди.

UzA.uz

loading...