Бухорода ўқитувчи пора олаётганда қўлга тушди (видео)

0

Бухоро давлат универститети Педагогика кафедраси ўқитувчиси пора билан қўлга олинди.

Маълум бўлишича Бухоро вилояти департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ўқитувчи кимёвий ишланган 3000 доллар пулни пора сифатида олаётганда қўлга олинган. У ўзи ишлайдиган факултетга танишини сиртқи бўлимга ўқишга киритиб қўйиш эвазига ушбу пулларни олмоқчи бўлган.

Everyday.uz