Ҳиндистонлик эркакнинг бошида шох ўсиб чиқди…

0

 

Ҳиндистоннинг Сагар шаҳрида яшовчи 74 ёшли Шьям Лал Ядавнинг бошида ҳақиқий шох ўсиб чиқди. Шу кунларгача шохнинг узунлиги 10, 2 сантиметрга етганди. Яқинда врачлар шохни олиб ташлашди. Отахон фермерлик билан шуғулланаркан. Беш йил олдин бошидан номаълум сабабларга кўра жиддий жароҳат олибди. Олдинига бошида жароҳат туфайли шиш пайдо бўлибди. Эътибор бермабди. Кейинчалик не кўз билан кўрсинки, шиш ўрнида шох ўсиб чиқа бошлабди. Шохни ўзи мустақил кесиб ташламоқчи бўлибди. Аммо уддасидан чиқа олмабди. Охири врачларга мурожаат этишга мажбур бўлибди. Нейрожарроҳлар шохни олиб ташлашди.

Врачларнинг айтишича, шох яна қайтадан ўсиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу тиббиётда кам учрайдиган хасталик бўлиб, қуёш нури таъсирида бош чаноқ тепа қисмида шох ўсиб чиқади.