Жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс Россияда қўлга олинди!

0

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик»), 188-моддаси («Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти»), 189-моддаси («Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш») ва 227-моддасида («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш») кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун Шайхонтохур тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган 31 ёшли Васлхон У. Санкт-Петербург шаҳрида Тошкент шаҳар ИИББ ва Жиззах вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қўлга олиниб, Тошкентга олиб келинди. Суд қўлга олинган шахсга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллади.