Пахтачида ўзбошимчалик билан олтин қазишга уринган одамларни харсангтош босиб қолди

0

2019 йил 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда 3 нафар фуқаро Пахтачи туманида жойлашган, давлат захирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётганларида тоғ тоши босиб қолиши натижасида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.