Петербургда скинхэнд (Гитлер фанатлари) лар ўзбекистонлик муҳожирни пичоқлаб қўйди…

0

 

Яқинда тўрт нафар 17-20 ёш атрофидаги Гитлер фанатлари, яъни, скинхэнд радикаллар Россиянинг Петербург шаҳрига дам олиш учун келишганди. Улар шаҳарга «Жип»да ташриф буюрган. Қайсидир вақт автомобил бузилиб қолди. Шунда икки скинхэнд шаҳар айланишга қарор қилди. Среднеохтинск проспектида икки миллатчи ўзбекистонлик муҳожир билан гап талашиб қолди ва сира ўйлаб ўтирмай, ҳамюртимизни пичоқлаб қўйган. Ҳозирги пайтда муҳожир касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.

Иккала радикал ҳам полициячилар тарафидан қўлга олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.