РУҲИЙ ХАСТА АЁЛ ИККИ ҚИЗЧАСИНИ БАЛАНД КЎПРИКДАН ПАСТГА ИРҒИТИБ ЮБОРДИ…

0

 

Бу воқеа 17 сентябр куни кечаси Москва шаҳридаги Некрасовка кўпригида содир бўлди. Бир аёл ўзининг уч ва тўрт ёшли икки қизалоғини шу баланд кўприк устидан пастга ирғитди. Хайриятки, қизалоқларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Икковлари ҳам кучли мия чайқалиш жароҳати, яна у қадар оғир бўлмаган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Маълум бўлишича, бу аёл руҳий хаста. Шу куни қўлида пичоқ ва газ сепувчи баллонча тутган ҳолда икки қизини кўприк устига олиб чиққан. Нималардир деб сўкинган, қарғанган.

— Мен бу манзарани кўриб қўрқиб кетдим, — дейди бир аёл. — Қизлари додлашарди, аёл эса нуқул қарғанарди. Олдинига икки қизни ўтиб кетаётган автомобиллар баллонлари остига отди. Кейин кўприкка олиб чиқди-да, пастга ирғитди. Минг шукр, ўткинчи эркаклар аёлни қўлтиғидан олиб дарров полиция, «Тез ёрдам» чақиришди…

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари аёлнинг шахсини аниқлашмоқда. Қариндошлари топилса, уларнинг розилиги билан руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизишади.