Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 19 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

19 сентябр куни тилингизга ва ўзингизни тутишингизга эътибор қаратмасангиз, кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Барча жабҳаларда ғалабага эришаман деб ўйламанг. Ундан кўра ўзингизга ташқаридан яхшилаб разм солинг. Фаол ишлашингиз давомида нафас ростлаш учун ҳам вақт ажратишни унутмаслигингиз тавсия этилади. Бугун жисмоний меҳнатдан нари бўлишингизга тўғри келади. Куч ва имкониятларнинг асосий қисмини янги ғояларни амалга ошириш учун сарфланг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун ҳамкасб ва дўстлар билан тил топишишингиз осон кечмайди. Ҳойнаҳой, кечаси уйқуга тўймаган бўлсангиз керакки, ҳадеганда асабийлаша бошлайсиз. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун сизга танани бўшаштирувчи уқалаш муолажалари, йога ва аутотренинг зарур. Кечқурун хоҳлайсизми, хоҳламайсизми, рўзғор ва шахсий муаммолар бошингизга ёғилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

19 сентябрда ёлғон, фириб, азартли ўйинларни айланиб ўтишингизга тўғри келади. Ҳар йўлини қидириб бўлса-да, куч ва қўшимча имконият йиғиш пайида бўлинг. Кун давомида оилали бўлсангиз, болалар билан тиллашишга, уй ҳайвонлари парваришига ҳам эътибор қаратишингиз талаб этилади. Ёки севимли китобингизни мутолаа қилинг. Шахсий бизнеси борлар янги ғоялар кетидан қувмаганлари маъқул. Ҳозирча эскичасига ишлаб туринг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Эрталабданоқ бошингизга бир-биридан муҳим ишлар ёғилиши кутилмоқда. Кун давомида бош қашишга ҳам вақт топа олмаслигингиз мумкин. Бунинг устига молиявий муаммоларнинг кўндаланг бўлиши ташвишга ташвиш, ишга иш қўшади. Атрофингиздагилар билан дипломатларча муносабатда бўлишингиз тавсия этилади. Мабодо кўнглида кўмири борлар атайин сизни жанжалга тортишга уринса, ими-жимида қоча қолинг. Унақалар билан гап талашиш сизга ярашмайди. Кечқурун овқатланиш режими бўйича таомлар тановул қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

19 сентябр куни ўзингиз қолиб бировларнинг ҳам асабига ўйнашдан йироқ бўлишингиз лозим. Эмоцияни жиловда тутинг. Муҳаббатда эса ўзингизни худди агент 007 каби тута олсангиз, фақат фойда қиласиз. Бугун спорт мусобақалари, музокаралар ва фойдали шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли кечади Кечқурун мўмай даромаддан умид қилаверинг, ноумид қолмайсиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун муҳим ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келса, сергак ва эҳтиёткор бўлинг. Кимлардир фириб ишлатиб, сизга бировларнинг ўрнига имзо қўйдирмоқчи бўлса, ўша ернинг ўзида қайириб ташланг. Бу сизни ҳам молиявий, ҳам маънавий инқирозга йўлиқтиради. Кечқурун оила қурмаганларни эҳтиросларга бой учрашув кутади. Тайёр туринг. Кундуз куни вақт топиб ташқи кўринишингизга қараб олсангиз, зиён қилмасди.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

19 сентябрда шаҳарма шаҳар кезишингизга тўғри келади. Бир сўз билан айтганда, кунингиз фаолликда ўтади. Фаолликни бўшаштирманг. Фақат молиявий масалада шошма-шошарликка йўл қўя кўрманг. Айрим нокаслар киссангиздаги пулни ўзича чамалаш билан банд бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳеч кимга қанча пулингиз борлиги, даромадлар ҳақида оғиз очмаганингиз маъқул. Танани чиниқтиришда сув иштирокидаги муолажалар фойда беради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Сизни куннинг биринчи ярмиданоқ аллакимлар баҳс ёки жанжалга тортишга уриниб кўради. Агар сир бой бермасангиз, ютуқ сиз томонда деяверинг. Ачинарлиси, улар қариндошларингиз ҳам бўлиб чиқиши мумкин. Имкон бўлса, шаҳарда яшасангиз, кун давомида жамоат транспортида юришга ҳаракат қилинг. Оилангиздаги ёши улуғлар насиҳат қилса, албатта амал қилишингиз сўралади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

19 сентябр куни атрофингизни бир-биридан ақлли, маданиятли одамлар қуршаб олиши кутилмоқда. Бу давра қувноқликка, ҳазил-мутойибага ўч. Ишонинг, улар баҳонасида ишларингиз ҳам бароридан кела бошлашига гувоҳ бўласиз. Яқинда тадбиркорликни бошлаган бўлсангиз, олдинда сизни жиддий суҳбатлар, музокаралар кутади. Сира ҳаяжонланманг. Кечқурун хонадонингизга азиз меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Улар сизга қўшимча позитивлик ҳадя этади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Оилалиларга бугун осон кечмайди. Рўзғор, болалар билан боғлиқ муаммолар, қариндошларнинг нағмалари гирибонингиздан олиши мумкин. Шу қадар чарчайсизки, узоқроқ манзилга бориб дам олишни истаб қоласиз. Афсуски, ҳозир дам олишга сира фурсат йўқ. Молиявий муаммоларни муваффақиятли бартараф этиш учун яқин дўстлардан бирининг ёрдамига суянишингиз лозим бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

19 сентябр сиз учун кучли босим остида кечиши мумкин. Куч эса керагидан кам қолган. Бундай лаҳзаларда масалага оптимист кўзи билан боққан ҳолда иш кўринг. Баъзиларнинг телефон қўнғироқларидан чарчадингизми? Бу рақамни қора рўйхатингизга киритиб қўйинг, вассалом. Бел оғриғи безовта қилаётган бўлса, зарур жисмоний машқларни бажариб кўринг. Ажаб эмаски, ёрдам берса.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Куннинг биринчи ярмида уйингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Улар келиши ҳақида огоҳ этиб ҳам қўймаган бўлиб чиқади. Куннинг кучли босим остида ўтиши шахсий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун вақт қолдирмаслиги мумкин. Овқатланиш режимига амал қилиш шартлигини унутиб қўйманг. Автомобилда сафар қилишдан бугунча воз кеча туринг. Кўпроқ пиёда юринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади