Бухоролик қиз доимий равишда отаси ва ўгай онанинг хўрлашларига чидашга мажбур эди…

0

 

Бухорода яшовчи Шукрона исмли қизни онасининг ўлимидан сўнг отаси ва ўгай онаси хўрлаб келарди. Қизалоқни шафқатсизларча калтаклашарди, оч қолдиришарди. Қизалоқ қўшниларга ялиниб ейиш учун нон сўрашга мажбур эди. Бундан ташқари, отаси унга руҳий тазйиқ ўтказишдан ҳам тийилмасди. Қизи тезроқ ногирон бўлиши ва пенсия олишини истарди. Ҳатто, Шукронани ўз танасига ўзи жароҳат етказишга мажбур этарди. Қўшнилар эса қачон қараса, қизалоқ ўша атрофдан оқиб ўтган канал ёнида ўтирганини кўришарди. Шукронанинг айтишича, отаси унга нуқул ўзини каналга ташлаб чўкиб кетишни буюраркан. Руҳий босим остида Шукрона отанинг барча талабларини адо этарди. Қизалоқнинг тақдири, аҳволи на қўшниларни, на қариндошларни қизиқтирарди. Ота бўлмиш Дилмуроднинг тажовузкорлигидан ёрдам беришни истаганлар ҳам қўл силташдан нарига ўта олмасди.

Шов-шувни биринчи бўлиб Бухоро вилояти Шофиркон тумани «Маҳаллақози» маҳалласи мутахассиси Ҳалима Ҳалимова кўтарди. У қандай бўлмасин қизчани бу дўзах азобидан халос этиш пайида бўлди. Дилмуроднинг қўрқитишларига қарамай, вилоят аёллар қўмитаси билан биргаликда бу хўрликларга нуқта қўйди. Врачларнинг доимий назоратида бўлиши ва муолажалардан сўнг ҳозир Шукрона ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. Суд ҳайъатининг шу йил 12 сентябрда эълон қилган ҳукмига кўра Шукрона Бухоро шаҳридаги №32 меҳрибонлик уйига жойлаштирилган. Оила мажмуасининг 99 моддасига асосан қизалоққа пенсия тайинланган. Ўгай она ва отасига нисбатан жиноий иш очилган.

www. wcu. uz