Ином Мажидов: «Олий таълим ижтимоий-иқтисодий тараққиёт локомотивига айланиши керак»

0

18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси, барча олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари иштирок этди.

– Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган,
ўқув режаларида номутахассислик фанлари улуши юқорилигича қолмоқда, бу эса талабаларнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқармоқда, – деди Иномжон Мажидов.

Вазир олий таълим муассасалари ҳамда кадрлар буюртмачилари ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар қониқарсиз аҳволдаги экани танқид қилди ва иш берувчилар кадрлар тайёрлаш жараёнига қизиқмаса, ОТМ ректорлари ташаббус кўрсатиши кераклигини қайд этди.

– Чунки халқимиз ва Президент олий таълимдан жамият тараққиёти локомотиви бўлишини талаб қилмоқда, – деди вазир. – Ишга ҳозиргидек муносабат билан мақсадга эришолмаймиз. Замон шиддат билан ривожланяпти, биз тараққиёт ортидан эмас, балки уни белгилаб беришимиз керак.

Шунингдек, янги тузилган республика олий таълим кенгаши олдида турган долзарб вазифалар, унинг истиқбол-режалари ҳам муҳокама қилинди.