Журналист, блогер ва шаҳримизнинг барча фуқаролари диққатига!

0

Тошкент шаҳридаги коммунал соҳага дахлдор хизматлар томонидан кузги-қишки мавсумни беталофот ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунга қарамай, ҳокимлик ва масъул ташкилотларнинг эътиборидан четда қолган ҳолатлар бўлиши мумкин. Aгар сиз куз-қиш мавсумидан олдин ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммони аниқласангиз, Тошкент шаҳар хокимлигининг Фейсбук сахифаси оркали хабар беришингизни ёки бу ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз / каналларингизга жойлаштиришингизни сўраймиз.

Бу билан шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати.